EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўқитувчиларга 50 фоизлик имтиёз ишлаяптими?

Вазирлар Маҳкамасининг 175-сон қарорида назарда тутилган 50 фоизлик имтиёз амалда қўлланилмаяптими? Фарғона вилоятидан мурожаат қилган ўқитувчи миллий сертификат учун тўлиқ тўлов қилганини айтмоқда.

👉 https://effect.uz/n/377

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вазир топшириғига кўра ёқилғи омбори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани аниқлангач, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлаш омбори Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов томонидан вақтинча тўхтатиш бўйича чора кўрилган.

Ўрганиш жараёнида объектда ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани аниқланган. Маълум қилинишича, объект раҳбарияти томонидан аниқланган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг омбор фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Капиталбанк» ходими судда яна ютқазди

«Капиталбанк»нинг Сергели филиали бош бухгалтер ўринбосари Умидахон Тиллабаева 12,9 миллион сўмлик устама ва бонус пуллари ноқонуний ушлаб қолингани, шунингдек, иш берувчи томонидан меҳнат ҳуқуқлари бузилгани ва унга руҳий босим ўтказилганини даъво қилиб, судга мурожаат қилган эди.

У суддан банкнинг тегишли буйруқлари ва ходимларни баҳолаш низомини бекор қилиш, ушлаб қолинган маблағларни ҳамда етказилган зарарни ундиришни сўраган. Бироқ 2026-йил 20-август куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди унинг даъвосини қаноатлантирмаган.

Шундан сўнг Умидахон Тиллабаева суд қарори устидан апелляция шикояти киритган. Аммо апелляция инстансиясида ҳам унинг талаблари қаноатлантирилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Ёпиқ доира: эълон қилинмаган Низом ва суд ҳимоясидан маҳрум бўлган педагоглар...

Бир қатор маҳорат маркази педагог ходимлари аттестация натижасида ишдан бўшатилган. Бунга Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 17 октябрдаги 336-сонли буйруғи билан тасдиқланган давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва расман эълон қилинмаган Низоми асос қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан икки йил давомида судлашдик. Лекин бирорта суд Низомнинг қонунийлигини моҳиятан текширмади.

Шунинг учун Конституциявий судга мурожаат қилдик. Ушбу мақолада бу ҳолат қандай юзага келганини ва нима учун у фақат бир фуқаронинг шахсий иши эмаслигини тушунтираман.

👉 https://effect.uz/n/378

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд фақат жазолаш учунми?

Суд деганда кўпчиликнинг кўз олдига жарима, жазо ва турли чекловлар келади. Аммо Косонсойдаги бир суд мажлиси суднинг яна бир муҳим вазифаси — қонунни инсон манфаатларини ҳам инобатга олган ҳолда тўғри қўллаш эканини кўрсатди.

Бундан ташқари, судья Нодир Кимсановнинг бу қарорга келиши эътирофга сазовор бўлиб, жамоатчилик эътиборини тортди.

Нима учун бундай деганимизни эса видеода кўришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада хавф оёқ остида: 3 та очиқ қудуқ, лекин маъсулят қаерда?

Инсон ҳаёти хавф остида қолиши учун фожиа юз бериши шартми?

Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий МФЙ, 11-уй атрофида ичимлик суви тармоқларига тегишли учта қудуқ қопқоғисиз қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Мирободдаги “новостройка”да катта ёнғин чиқди

Тошкент шаҳри Мирабод туманидаги қурилиш майдонида ёнғин содир бўлди. 31 октябрь куни соат 23:31 да Авлиё Ота кўчасида қурилаётган бинонинг опалубкаси ёнгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкор етиб борган. Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги тун ярмида ҳам фуқаролар билан мулоқотни давом эттирмоқда

Вақт алламаҳал бўлганига қарамай, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов сайёр қабулни давом эттириб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишда давом этяпти.

Effect.uz журналисти Муҳаммадали Қазақовнинг маълум қилишича, қабулда фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлари тингланмоқда.

Ушбу жараён «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойилининг амалий ифодаси сифатида баҳоланмоқда. Тун ярмига қадар фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглаш — масъулият ва халқ билан очиқ мулоқотга интилишнинг бир кўриниши.

EFFECT.UZ сайёр қабул жараёнларида кўтарилаётган масалаларни кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7👍2👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ички ишлар вазирлиги тун ярмида ҳам фуқаролар билан мулоқотни давом эттирмоқда Вақт алламаҳал бўлганига қарамай, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов сайёр қабулни давом эттириб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишда давом этяпти. Effect.uz журналисти Муҳаммадали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
03:00. Тунги соат учда ҳам ИИВнинг қабули давом этмоқда

Соат тунги икки яримдан ошган. Аммо Ички ишлар вазири қабули ҳали ҳам давом этмоқда. Фуқаролар навбат билан кириб, ўз муаммоларини баён қилмоқда.

Қабулда Тергoв департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари ҳам иштирок этмоқда.
Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қозоқов суҳбатлашган фуқаролардан бири икки йилдан бери жиноят иши бўйича жабрланувчи сифатида ҳақиқат излаб келаётганини айтди.

«Икки йилдан бери сарсон бўлиб келаётгандик. Жиноий иш бўйича жабрланувчиман. Ҳақиқатни тополмаётгандим. Шу Халқ қабули бор экан, вазирники, “замминистр”ники — шунга келдим, ишониб», — деди у.


Унинг айтишича, Тергoв департаменти ходимлари мурожаатга оид ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб, келтирилган далиллар билан танишган ва зарур кўрсатмаларни берган.

«Ҳужжатларимнинг ҳаммасини синчковлаб кўриб чиқдилар. Исботлаб бердим, кўрсатдим. Тингладилар, эшитдилар, тушундилар. Керакли буйруқларни бердилар. Хулоса, дедилар. Худо хоҳласа, натижасини кутиб қоламиз», — деди фуқаро.


Фуқаро қабул натижасидан умидвор эканини билдириб, масъулларга миннатдорчилик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17 соат: Ички ишлар вазирининг сайёр қабули ваниҳоят якунланди

«Жар» спорт мажмуасида Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов бошчилигида ўтказилган фуқаролар қабули 17 соат давом этди. Қабулда вазирнинг барча ўринбосарлари ҳам иштирок этди.

Қабул давомида фуқароларнинг тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, мурожаатлар билан ишлаш ва ички ишлар тизимининг бошқа йўналишларига оид масалалари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг барчаси бир хил якун топмади. Айрим фуқаролар муаммоси ҳал этилганидан хурсанд бўлиб чиқиб кетган бўлса, баъзилари норози ҳолда зални тарк этди.

Бунинг сабабларидан бири — фуқароларнинг ички ишлар органлари ваколатига кирмайдиган масалалар, жумладан, прокуратура, адлия ёки судга тааллуқли мурожаатлар билан келгани бўлган.

Қабул жараёнида айрим фуқароларга иши терговдан прокуратурага ёки судга ўтказилганидан сўнг ички ишлар органлари суд жараёнига ёки суд қарорларига аралаша олмаслиги тушунтирилган.

17 соат давом этган қабулда турли ҳолатларга гувоҳ бўлдик: кимдир миннатдор бўлиб чиқди, кимдир кўзда ёш билан, яна кимдир норози ҳолда кетди. Аммо мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқилгани таъкидланди.

EFFECT.UZ воқеа жойидан кузатишларни давом эттирди. Қабулда нималар бўлди? Кимлар муаммосига ечим топди, кимлар норози бўлиб чиқди? Видеода — батафсил.

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Халқнинг қарғишидан қўрқамиз” – Марат Ҳамдамов тилга олган Жасур Азизовнинг отаси мурожаат билан чиқди

Imarat’ми Imtiyaz’ми? Сўнгги кунларда Imarat Development бренди атрофида тарқалаётган видеолар ва турли хабарлар жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда. Айниқса, уй-жой учун маблағ тўлаган фуқаролар қурилишлар тақдири ҳақида жавоб кутаяпти.

Ижтимоий тармоқларда эса вазиятга турлича баҳо берилмоқда. Айримлар уйлар белгиланган муддатларда битмаслиги, Марат Ҳамдамовнинг қаердалиги ва компаниянинг кейинги тақдири ҳақида саволлар бермоқда.

Хўш, воқеаларнинг иккинчи томонида нима бор?

EFFECT.UZ можароли видеолар ортидаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида собиқ Imarat Development, ҳозирда Imtiyaz Group фаолияти билан боғлиқ офисга борди.

Офисда Марат Ҳамдамов кўринмади. Бироқ лойиҳаларга инвестиция киритиш ва қурилиш жараёнларига масъул эканини билдирган Imtiyaz Group вакиллари билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, Марат Ҳамдамовнинг мурожаатида номи тилга олинган Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов ҳам ўғли номидан муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим талқинлар воқеанинг асл моҳиятини акс эттирмаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, одамларнинг уй-жой бўйича хавотирларини тушуниш мумкин. Шу билан бирга, уйлар белгиланган муддатларда топширилиши ва компаниядан норози бўлган фуқароларнинг хавотири бартараф этилишига ишонч билдирди. Дилшод ака Марат Ҳамдамов билан юзага келган тушунмовчиликларни ўзаро ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Азизовнинг таъкидлашича, Жасур Азизов томонидан Марат Ҳамдамовга таҳдид ёки босим ўтказилмаган.

«Ўғлимга бу каби нобоп тарбия бермаганман. Сизлар ҳам отасиз-онасиз, турли миш-мишларга ишонмасликларингизни истайман. Халқнинг қарғишига қолиб кетишдан қўрқамиз. Уйларингизни албатта қуриб битказамиз», — дейди Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов.


Айни пайтда жамоатчилик учун асосий масала битта — уй-жой учун маблағ тўлаган фуқаролар ўз хонадонларини қачон олади?
EFFECT.UZ ушбу масалада компания вакиллари, фуқаролар ҳамда бошқа томонларнинг позицияларини ўрганишда давом этади.
«Imarat Development» раҳбариятига жиноят иши қўзғатилди

Сўнгги кунларда жамоатчилик эътиборида бўлиб турган «Imarat Development» фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов компания раҳбарияти фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида офиси жойлашган «Imarat Development» МЧЖ фаолияти юзасидан бир қатор фуқаролар мурожаат қилган.

Мурожаатларда компания фаолиятига ишончсизлик билдирилиб, хонадонлар учун амалга оширилган тўловларни қайтариш сўралгани, бироқ маблағлар қайтарилмагани айтилган.

Ўрганиш жараёнида компания томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойлар Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳудудида жойлашгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — «Фирибгарлик» ҳамда 192¹¹-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, тергов ҳаракатлари шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда прокуратура томонидан назоратга олинган.

Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Айни пайтда жиноят иши бўйича якуний ҳуқуқий баҳо тергов натижалари ва қонуний қарор асосида берилади.
Фарғонада давлат ери қазилмоқда: аҳоли хавфсизлиги кимнинг зиммасида?

Аҳоли юрадиган ҳудуд қазилиб, пиёдалар йўлаги абгор ҳолатга келган. Энди савол оддий: бу ер кимга ва қандай ҳуқуқий асосда берилган?

Фарғона шаҳри Меҳрбонлик МФЙ, Қирғили мавзеси, Шифокорлар кўчаси, 14-Б-уй ёнидаги умумий фойдаланиш ҳудудларида олиб борилаётган қазиш ишлари аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

👉 https://effect.uz/n/380

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» – ИИВдаги қабул тафсилотлари

Ички ишлар вазирининг навбатдаги сайёр қабулида мамлакатнинг деярли барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этган мурожаатлар масъулларга ижро учун берилди.

Қабул Тошкент шаҳридаги мажмуада ўтказилиб, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси учун соат 18:00 гача давом этди. Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар аҳолиси мурожаатлари эса соат 18:00 дан 22:00 гача видеоконференсалоқа орқали қабул қилинди.

Мурожаатлар мазмуни турлича. Фуқаролар ички ишлар органларига ишга кириш, хизматга тикланиш, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари, тергов жараёнлари ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди.

Қабул давомида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Қўшимча муддат талаб қиладиган ҳолатлар ижрога қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, вазир ўринбосарлари ва соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан алоҳида қабуллар ташкил этилди.
Қабулда иштирок этган айрим фуқаролар муаммоларига ечим изланаётгани ва масъуллар томонидан мурожаатлари эшитилаётганини таъкидлади.

«Тез вақтда масаламни ҳал қилиб беришди», — дейди мурожаатчилардан бири.


Яна бир фуқаро эса қабулдаги очиқ мулоқот ва масъул ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатларни бевосита эшитаётганини ижобий баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Дўконларимиз ўзимизда қолсин, Россияга кетишни истамаймиз»: Навоийда тадбиркорлар мурожаати EFFECT.UZ нигоҳида

Президент қарори ёки фармонига қарши эмасмиз, дейишмоқда Навоий савдо комплексида кўп йиллардан буён ишлаб келаётган тадбиркорлар. Аммо уларнинг хавотири — дўконлари аукционга чиқарилса, ўз иш жойларини қайта сотиб олишга молиявий имконияти етмаслигида.

EFFECT.UZ таҳририятига Навоий шаҳридаги Навоий савдо комплексида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаат қилди.

Уларнинг айтишича, уларга тегишли савдо дўконлари аукционга чиқарилиши мумкин. Тадбиркорлар эса қарорга қарши эмаслигини, бироқ аукционда қатнашиб, йиллардан буён ишлаб келаётган дўконларини қайта сотиб олиш имконияти ҳаммада ҳам мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.

«Бола-чақамизни шу дўконлар орқасидан боқамиз. Дўконларимизни олиб қўйишса, қаерга борамиз, Россиягами? Бизга шу жойларда ишлаш имкониятини беринглар», — дейди мурожаатчилар.

Тадбиркорларнинг маълум қилишича, савдо комплексида 250 нафардан ортиқ тадбиркор фаолият юритади. Уларнинг айримлари учун ушбу савдо жойи асосий ва доимий даромад манбаи ҳисобланади.

Шу боис дўконлардан айрилиш масаласи фақат тадбиркорнинг бизнесига эмас, балки уларнинг оиласи ва тирикчилик манбаига ҳам таъсир қилиши мумкин.

👉 Батафсил – EFFECT.UZ мақоласида

👉 Тўлиқ видеони ютубда томоша қилиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Imarat Development» раҳбариятига жиноят иши қўзғатилди Сўнгги кунларда жамоатчилик эътиборида бўлиб турган «Imarat Development» фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов компания раҳбарияти фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради. Тошкент…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: «Мен Маратнинг ёнида кўринганман, буни инкор қилмайман»

IMarat Development атрофидаги можаролар ортидан Расул Кушербаевга ҳам саволлар кўпайди. У эса Марат Ҳамдамов билан аввалдан ҳамкорлик қилганини яширмаслигини, бироқ унга ишониб уй олган фуқароларнинг ҳуқуқлари таъминланиши учун қонуний йўл билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қизларига коньяк ичирган ота: болалар нега унда қолди?

Беш марта ҳомиладорлик, учта аборт, икки нафар қиз ва бир-бирига зид суд қарорлари. Бу оилавий низо ортида 12 ва 7 ёшли икки нафар боланинг тақдири турибди. Энг оғир савол эса: онанинг хатти-ҳаракатлари судда текширилган бир пайтда, отанинг болаларга нисбатан хатти-ҳаракатлари ҳақидаги даъволар қай даражада ўрганилган?

Лола Баҳодированинг даъволарига кўра, собиқ турмуш ўртоғи қизларига коньяк ичирган, уларнинг олдида яланғоч ҳолда юрган. У, шунингдек, аввалги ҳомиладорликлари давомида босим ва тазйиққа учраганини билдирмоқда.

Энг оғир даъволардан яна бири — Лоланинг беш марта ҳомиладор бўлгани, уч ҳолатда ҳомиланинг қиз экани маълум бўлгач, аборт қилингани ҳақидаги баёноти. Албатта, бу ҳолатлар ҳозирча онанинг даъволари. Уларнинг ҳар бирига тегишли далиллар асосида ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

Айни пайтда Лола Баҳодированинг собиқ турмуш ўртоғига тан жароҳати етказгани учун судлангани суд ҳужжатлари билан тасдиқланган. Бироқ бу ҳолатнинг ўзи онани автоматик равишда фарзандлари учун хавфли шахс сифатида баҳолашга етарлими?

👉 Батафсил – EFFECT.UZ материалида

👉 Видеолавҳа

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бошига арматура билан уриб, овлоқ жойга обориб кўмилган – Паяриқда одам ўлимига боғлиқ фожиага панжа ортидан қараляпти...

Шербек Раҳмонов ишида нега жиноятга бошқача ҳуқуқий баҳо бериш талаб қилинмоқда? Инсон ҳаётига зомин бўлган воқеада фақат оқибатни қайд этишнинг ўзи етарлими? Ёки воқеа қандай тайёрлангани, ҳужум қандай содир этилгани, одамзотга нисбатан қандай ҳаракатлар амалга оширилгани ва воқеадан кейин иштирокчилар ўзини қандай тутгани ҳам жиноятнинг ҳуқуқий таснифини белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этадими?

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида Шербек Раҳмонов ва Нодир Матиевга нисбатан содир этилган ҳужум билан боғлиқ жиноят иши юзасидан ана шу саволлар очиқ қолмоқда.

Марҳум Шербек Раҳмоновнинг оиласи эса ишга берилган ҳуқуқий баҳодан норози бўлиб, қилмишни қасддан одам ўлдириш нуқтаи назаридан ҳам қайта кўриб чиқиш зарурлигини талаб қилмоқда.

👉 Батафсил – EFFECT.UZ журналисти Моҳинур Ҳамдамова материалида

👉 Ютубда томоша

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Чет элда ишлаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар»

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар нафақат оилаларининг ризқини топмоқда, балки фарзандлари келажаги учун ҳам машаққатли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қаерда бўлишидан қатъи назар ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳақида тўхталиб, уларнинг ҳар бири давлат ҳимоясида бўлиши шартлигини қайд этди.

«Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш — давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси», — деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥17👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантлар нега кам маошга ишлаяпти? Президент ҳокимларни танқид қилди

Хорижга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз камида 2 минг доллар даромад билан қайтиши керак.

Аммо айрим ҳудудларда мигрантлар ойига 400–700 доллар атрофида пул топмоқда. Президент бу ҳолатни танқид қилиб, ҳокимлардан меҳнат миграцияси бўйича тизимли таҳлил ва амалий натижа талаб қилди.

Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг даромади ҳудудлар кесимида турлича эканига эътибор қаратди.

«Нима қиламиз уларни у ёққа юбориб? Ўзимизда 500 доллар бемалол қилса бўладику. Лекин одамлар юрибди ўша ерда», — деди Президент.
👍51🔥13👎4🤔2