EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Imarat Development» раҳбариятига жиноят иши қўзғатилди

Сўнгги кунларда жамоатчилик эътиборида бўлиб турган «Imarat Development» фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов компания раҳбарияти фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида офиси жойлашган «Imarat Development» МЧЖ фаолияти юзасидан бир қатор фуқаролар мурожаат қилган.

Мурожаатларда компания фаолиятига ишончсизлик билдирилиб, хонадонлар учун амалга оширилган тўловларни қайтариш сўралгани, бироқ маблағлар қайтарилмагани айтилган.

Ўрганиш жараёнида компания томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойлар Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳудудида жойлашгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — «Фирибгарлик» ҳамда 192¹¹-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, тергов ҳаракатлари шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда прокуратура томонидан назоратга олинган.

Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Айни пайтда жиноят иши бўйича якуний ҳуқуқий баҳо тергов натижалари ва қонуний қарор асосида берилади.
Фарғонада давлат ери қазилмоқда: аҳоли хавфсизлиги кимнинг зиммасида?

Аҳоли юрадиган ҳудуд қазилиб, пиёдалар йўлаги абгор ҳолатга келган. Энди савол оддий: бу ер кимга ва қандай ҳуқуқий асосда берилган?

Фарғона шаҳри Меҳрбонлик МФЙ, Қирғили мавзеси, Шифокорлар кўчаси, 14-Б-уй ёнидаги умумий фойдаланиш ҳудудларида олиб борилаётган қазиш ишлари аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

👉 https://effect.uz/n/380

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» – ИИВдаги қабул тафсилотлари

Ички ишлар вазирининг навбатдаги сайёр қабулида мамлакатнинг деярли барча ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этган мурожаатлар масъулларга ижро учун берилди.

Қабул Тошкент шаҳридаги мажмуада ўтказилиб, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси учун соат 18:00 гача давом этди. Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар аҳолиси мурожаатлари эса соат 18:00 дан 22:00 гача видеоконференсалоқа орқали қабул қилинди.

Мурожаатлар мазмуни турлича. Фуқаролар ички ишлар органларига ишга кириш, хизматга тикланиш, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари, тергов жараёнлари ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди.

Қабул давомида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Қўшимча муддат талаб қиладиган ҳолатлар ижрога қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, вазир ўринбосарлари ва соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан алоҳида қабуллар ташкил этилди.
Қабулда иштирок этган айрим фуқаролар муаммоларига ечим изланаётгани ва масъуллар томонидан мурожаатлари эшитилаётганини таъкидлади.

«Тез вақтда масаламни ҳал қилиб беришди», — дейди мурожаатчилардан бири.


Яна бир фуқаро эса қабулдаги очиқ мулоқот ва масъул ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатларни бевосита эшитаётганини ижобий баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Дўконларимиз ўзимизда қолсин, Россияга кетишни истамаймиз»: Навоийда тадбиркорлар мурожаати EFFECT.UZ нигоҳида

Президент қарори ёки фармонига қарши эмасмиз, дейишмоқда Навоий савдо комплексида кўп йиллардан буён ишлаб келаётган тадбиркорлар. Аммо уларнинг хавотири — дўконлари аукционга чиқарилса, ўз иш жойларини қайта сотиб олишга молиявий имконияти етмаслигида.

EFFECT.UZ таҳририятига Навоий шаҳридаги Навоий савдо комплексида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаат қилди.

Уларнинг айтишича, уларга тегишли савдо дўконлари аукционга чиқарилиши мумкин. Тадбиркорлар эса қарорга қарши эмаслигини, бироқ аукционда қатнашиб, йиллардан буён ишлаб келаётган дўконларини қайта сотиб олиш имконияти ҳаммада ҳам мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.

«Бола-чақамизни шу дўконлар орқасидан боқамиз. Дўконларимизни олиб қўйишса, қаерга борамиз, Россиягами? Бизга шу жойларда ишлаш имкониятини беринглар», — дейди мурожаатчилар.

Тадбиркорларнинг маълум қилишича, савдо комплексида 250 нафардан ортиқ тадбиркор фаолият юритади. Уларнинг айримлари учун ушбу савдо жойи асосий ва доимий даромад манбаи ҳисобланади.

Шу боис дўконлардан айрилиш масаласи фақат тадбиркорнинг бизнесига эмас, балки уларнинг оиласи ва тирикчилик манбаига ҳам таъсир қилиши мумкин.

👉 Батафсил – EFFECT.UZ мақоласида

👉 Тўлиқ видеони ютубда томоша қилиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Imarat Development» раҳбариятига жиноят иши қўзғатилди Сўнгги кунларда жамоатчилик эътиборида бўлиб турган «Imarat Development» фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов компания раҳбарияти фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради. Тошкент…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: «Мен Маратнинг ёнида кўринганман, буни инкор қилмайман»

IMarat Development атрофидаги можаролар ортидан Расул Кушербаевга ҳам саволлар кўпайди. У эса Марат Ҳамдамов билан аввалдан ҳамкорлик қилганини яширмаслигини, бироқ унга ишониб уй олган фуқароларнинг ҳуқуқлари таъминланиши учун қонуний йўл билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қизларига коньяк ичирган ота: болалар нега унда қолди?

Беш марта ҳомиладорлик, учта аборт, икки нафар қиз ва бир-бирига зид суд қарорлари. Бу оилавий низо ортида 12 ва 7 ёшли икки нафар боланинг тақдири турибди. Энг оғир савол эса: онанинг хатти-ҳаракатлари судда текширилган бир пайтда, отанинг болаларга нисбатан хатти-ҳаракатлари ҳақидаги даъволар қай даражада ўрганилган?

Лола Баҳодированинг даъволарига кўра, собиқ турмуш ўртоғи қизларига коньяк ичирган, уларнинг олдида яланғоч ҳолда юрган. У, шунингдек, аввалги ҳомиладорликлари давомида босим ва тазйиққа учраганини билдирмоқда.

Энг оғир даъволардан яна бири — Лоланинг беш марта ҳомиладор бўлгани, уч ҳолатда ҳомиланинг қиз экани маълум бўлгач, аборт қилингани ҳақидаги баёноти. Албатта, бу ҳолатлар ҳозирча онанинг даъволари. Уларнинг ҳар бирига тегишли далиллар асосида ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

Айни пайтда Лола Баҳодированинг собиқ турмуш ўртоғига тан жароҳати етказгани учун судлангани суд ҳужжатлари билан тасдиқланган. Бироқ бу ҳолатнинг ўзи онани автоматик равишда фарзандлари учун хавфли шахс сифатида баҳолашга етарлими?

👉 Батафсил – EFFECT.UZ материалида

👉 Видеолавҳа

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бошига арматура билан уриб, овлоқ жойга обориб кўмилган – Паяриқда одам ўлимига боғлиқ фожиага панжа ортидан қараляпти...

Шербек Раҳмонов ишида нега жиноятга бошқача ҳуқуқий баҳо бериш талаб қилинмоқда? Инсон ҳаётига зомин бўлган воқеада фақат оқибатни қайд этишнинг ўзи етарлими? Ёки воқеа қандай тайёрлангани, ҳужум қандай содир этилгани, одамзотга нисбатан қандай ҳаракатлар амалга оширилгани ва воқеадан кейин иштирокчилар ўзини қандай тутгани ҳам жиноятнинг ҳуқуқий таснифини белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этадими?

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида Шербек Раҳмонов ва Нодир Матиевга нисбатан содир этилган ҳужум билан боғлиқ жиноят иши юзасидан ана шу саволлар очиқ қолмоқда.

Марҳум Шербек Раҳмоновнинг оиласи эса ишга берилган ҳуқуқий баҳодан норози бўлиб, қилмишни қасддан одам ўлдириш нуқтаи назаридан ҳам қайта кўриб чиқиш зарурлигини талаб қилмоқда.

👉 Батафсил – EFFECT.UZ журналисти Моҳинур Ҳамдамова материалида

👉 Ютубда томоша

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Чет элда ишлаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар»

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар нафақат оилаларининг ризқини топмоқда, балки фарзандлари келажаги учун ҳам машаққатли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қаерда бўлишидан қатъи назар ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳақида тўхталиб, уларнинг ҳар бири давлат ҳимоясида бўлиши шартлигини қайд этди.

«Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш — давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси», — деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥17👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантлар нега кам маошга ишлаяпти? Президент ҳокимларни танқид қилди

Хорижга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз камида 2 минг доллар даромад билан қайтиши керак.

Аммо айрим ҳудудларда мигрантлар ойига 400–700 доллар атрофида пул топмоқда. Президент бу ҳолатни танқид қилиб, ҳокимлардан меҳнат миграцияси бўйича тизимли таҳлил ва амалий натижа талаб қилди.

Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг даромади ҳудудлар кесимида турлича эканига эътибор қаратди.

«Нима қиламиз уларни у ёққа юбориб? Ўзимизда 500 доллар бемалол қилса бўладику. Лекин одамлар юрибди ўша ерда», — деди Президент.
👍51🔥13👎4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил биладиган ёшлар хорижда юқори маошли ишга йўналтирилади

Ўзбекистонда инглиз тилини пухта ўзлаштириб, сертификат олган 200 мингга яқин ёш бор. Энди уларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиб, хорижда муносиб иш ҳақи таклиф этиладиган иш ўринларига йўналтириш вазифаси қўйилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев тил биладиган ёшларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларни халқаро меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар қилиб тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

Хусусан, хорижда ишлаш истагида бўлган ёшларни техникумларда талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва уларни АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур ҳамда Европа давлатларидаги муносиб иш ўринларига йўналтириш мумкинлиги қайд этилди.

Бу борада Германия мисоли келтирилди. Маълум қилинишича, шу йилнинг ўзида Германиядан Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма тушган. Бироқ немис тилини биладиган кадрлар етишмаслиги сабабли атиги 2 минг нафар фуқаро ишга жойлашган.

Давлат раҳбари мактабларда немис тилини ўқитишни кучайтириш, хорижда ишлашни мақсад қилган ёшларни эса 9–11-синфларданоқ тилга тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

Асосий вазифа — ёшларни шунчаки хорижга ишлаш учун юбориш эмас, балки уларни тил ва касбга эга, юқори даромадли иш ўринларига муносиб мутахассис сифатида тайёрлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍115🔥14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантлар хориждаги меҳнати учун пенсия олишни бошлайди

Хорижда йиллаб ишлаб, солиқ ва пенсия бадалларини тўлаган юртдошларимизнинг меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳам ҳисобга олиниши керак. Президент бу масалани ҳал этиш учун қатор давлатлар билан музокараларни жадаллаштириш вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев хорижда қонуний меҳнат қилаётган фуқароларнинг пенсия таъминоти масаласига тўхталиб, уларнинг чет элда орттирган иш стажини Ватанга қайтгач ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари хорижда ишлаётган фуқаролар солиқлар билан бирга пенсия бадалларини ҳам тўлаётганини, бироқ уларнинг меҳнат стажини Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥107👍43
Хорижга ишга жўнатишда хусусий агентликлар масъул бўлади

Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижда ишга жойлашганлар сони икки йилда беш баробар ошди. Энди фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифасини хусусий сектордаги энг ишончли агентликларга тўлиқ ўтказиш, уларни эса ишга жойлаштириш натижаси учун рағбатлантириш режалаштирилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/387

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥84👍32👎1
Қорақалпоғистонда келишиб газ нархини кўтарган 22 та газ шохобчасига жарима қўлланилди – Рақобат қўмитаси

Бир вақтнинг ўзида газ нархини оширган 22 та шохобчага нисбатан рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар юзасидан молиявий жарималар қўлланилди. Қўмита қароридан норози бўлган 9 та субъект судга мурожаат қилган, бироқ қарорлар қонунийлиги судда ҳам тасдиқланган.

👉 https://effect.uz/n/389

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Марат Ҳамдамов гумонланувчи тариқасида ушланган – Тошкент ИИББ

«Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган.

👉 https://effect.uz/n/390

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишга жойлаштирган хусусий бандлик агентликларга 1,5 миллион сўмдан берилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришда хусусий бандлик агентликларининг роли кенгайтирилади. Энди юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликка 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади.

Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш тизимини хусусий секторга тўлиқ ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥96👍45👎1
Янги қурилаётган бинода ёнғин: Вазирлик изоҳ берди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган янги бинолардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, айни вақтда ҳодиса масъуллар томонидан назоратга олинган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Вазирлик ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзагролизинг” раҳбарияти Ўртачирчиқда фуқаролар мурожаатларини тинглади

2026 йил 30 октябрь куни “Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти томонидан Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари вакилларининг мурожаатлари тингланди. Учрашув давомида уларни қийнаётган муаммолар, мавжуд масалалар ва таклифлар юзасидан бевосита мулоқот олиб борилди.

Қабулда билдирилган мурожаатларни ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ечимини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилган.

👉🏼Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эркин Турдимов бошчилигидаги вазирлик олдида жиддий синов: 14 минг талабанинг тақдири нима бўлади?

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олдидаги муҳим вазифалардан бири — таълим муассасалари фаолиятидаги муаммоларни қоғозда эмас, амалда ҳал қилиш. Навоий инновациялар университети атрофидаги вазият эса янги вазирлик учун жиддий синовга айланиши мумкин.

Ота-оналар, талабалар ва университет ходимлари номидан йўлланган мурожаатларда 14 мингга яқин талаба таълим олаётган муассасанинг ўқув бинолари, инфратузилмаси, ижара шартномалари, молиявий фаолияти ва раҳбариятдаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан жиддий саволлар кўтарилган.

👉 https://effect.uz/n/392

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эскроу тизими: уй-жой харидорлари маблағлари қурилиш компанияларидан ҳимоя қилинадими?

Қурилиши кечикаётган уйлар, бажарилмаган шартномалар ва харидорларга қайтарилмаётган пуллар — кўчмас мулк бозоридаги муаммоларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эскроу ҳисобварақлари тизимини тезроқ жорий этиш зарурлигини таъкидламоқда.

👉 https://effect.uz/n/393

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар диққатига! 20 фоиз тўлов билан замонавий техника олиш имконияти!

“Ўзагролизинг” фермерлар учун 20 фоиз бошланғич тўлов, хорижий молиялаштириш ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини таклиф этмоқда.

Компания давлат кафолатисиз “John Deere Financial”дан 10 миллион евро маблағ жалб қилган.

Фермерлар учун қандай имкониятлар яратилган? Компаниянинг янги лизинг шартлари нималардан иборат?

Бу ҳақда “Ўзагролизинг” раҳбарияти Effect.uz мухбирига берган интервьюсида маълумот берди.

👉🏼Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram