EnergoMenejer
1.26K subscribers
418 photos
139 videos
52 files
495 links
Ushbu kanalda @energomenejer (Energiya va undan samarali foydalanish) energiya hamda uni samarali foydalanish bo‘yicha mavzular, elektr, issiqlik va elektrotexnik uskunalar xaqida ma’lumotlar berib boriladi.
skb.uz
Sarvar Qurbonov
+998977031706
Download Telegram
4- сабаб: Тасдиқланмаган маълумотларга кўра чет эллик компанияларга шундоқ ҳам 4-6 центдан сотиб олишга розилик берганмиз. Пулларни четга чиқармай ўзимизда қолдирсак бу хар томонлама яхши.
4. Яшил тарифни расмийлаштириш қоғозбозликлардан ҳоли бўлиши керак. МИБ яшил тарифга ўтмоқчи бўлганларга давлат хисобидан махсус электр ҳисоблагичлар билан таъминлаши ва электр сифатини текширган ҳолда қабул қилиб олиш керак. Ҳисоб китоблар эса ҳар ойда амалга оширилиб, тўловлар ўз вақтида бўлиши керак.
5- сабаб: Бизнинг халқ шундоқ ҳам қоғозбозликдан чарчаган. Катта пул сарфлаб, яна бировга пора бериб, ишини тезлатиш ёки тўсиқлар мавжудлигини билиши билан яшил тарифга ўтиш ёмон деган фикрга келиб қолади.
5. Яшил тарифдан олинаётган дароматларни солиқлардан озод қилиш ҳамда кредитга олинган бўлса турли имтиёзлар жорий қилиниб, қўллаб қувватланиши керак.

Яшил тариф чет элларда қандай?
Чет эл давлатларида асосан европа давлатларида яшил тариф кенг йўлга қўйилмоқда ва уларда яшил тариф учун нарх 0.06-1 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу тарифни жорий қилган мамлакатлар:
Алжир, Австралия, Канада, Хитой, Чехия, Миср, Франция, Германия, Греция, Хиндистон, Индонезия, Эрон, Ирландия, Исроил, Италия, Япония, Нидерландия, Португалия, Филиппин, Жанубий Африка, Испания, Швейцария, Тайвань, Таиланд, Уганда, Украина, Англия, АҚШ, Пуэрто-Рико

Яшил тарифга ўтиш қанчага тушади?

Қуввати 10кВт қуёш электростанция қуриш учун қуёш панеллари, тармоқ гибрид инвертори ўрнатилган қуввати 15 кВт (кейинчалик кенгайтириш учун), ўрнатиш учун керакли эхтиёт қисмлар ва хизмат хақи хисоблангшанда 10000 АҚШ доллардан сарфланади.
Катта қувватли қуёш электростанцияларини қуриш учун эса 1 Вт қувват учун 0.70 дан 1 АҚШ долларига тушади, яъни 200кВт электростанция учун 140-200 минг АҚШ доллари сарфланади.

Кимга фойда, кимга зарар?
Фойдаси:
Аҳолига фойдаси электр узилишларидан қутилади. Бу ҳам дехқончилик каби фойда олишни бошлайди. Табиатни келажак авлодга яхши ҳолатда қолдирамиз. Давлат электр тармоқларини кенгайтириш ва янги электр станциялар қуришга маблағ кам ажратади. Давлатни иқтисодий ўсиши бу энергия ресурсларига боғлиқ. Демак биз энергия ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлар эканмиз, улар ҳам ўз навбатида иқтисодимизни ўсишига катта ҳисса қўшишади. Ҳисоб китобларга қараганда қуввати 100МВт дан ортиқ бўлган иссиқлик электр станцияларини қуриш, худди шундай қуёш электростанцияларини қуриш каби маблағ сарфланар экан.
Зарари:
Давлат қиммат нархдан электр энергия сотиб олиши керак. Бу дегани 1кВт электр энергия тан нархини кўриб чиқиши ва қўшиладиган маблағни бюджетдан сарфлаши керак. Кўрилаётган фойдадан даромат солиғи олинмайди ва давлат бундан моддий фойда кўрмайди, албатта хозирча.

Хулоса қилиб айтганда “Яшил тариф”га ўтиш ҳозирги шароитимизда Юртимизга ва аҳолига жуда яхши фойда. Ҳозирги қоғозбозлик ва коррупцияга ботган тизимимизда “яшил тариф”ни жорий қилиш ва уни ишга туришиш, қийин ёки тезда амалга ошмайди. Бундай фикрлашимга сабаб бундан бир неча йил аввал қурилиши тасдиқланган Самарқанд вилоятига қуриладиган қуввати 100МВт қуёш электростанцияси қурилиши хали бошланмади. Менимча яшил тарифга ўтишимиз қийин ёки суст харакатимиз туфайли қийин кечади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Қуёш энергиясидан текин фойдаланиш ростдан ҳам текинми?

Қуёш энергиясидан фойдаланиш бу қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириб фойдаланишдир.
Ҳозирда биз қуёш энергиясидан электр ва иссиқлик энергияси олиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Қуёш энергиясидан фойдаланиб электр энергия олиш хозирги кунда кенг тарғиб қилинмоқда. Тарғиб қилинишидан асосий мақсад қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда табиатга ёрдам беришдир. Ўзбекистонда асосий электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади ва бу табиатга турли заҳарли газлар чиқарилиши қайта тикланмайдиган энергия ресурсларини тугатиш дегани. Бизда қуёш энергетикасидан фойдаланиш учун бизда асосий сабаб қуёшли кунлар 300 кундан кўплиги ва қуёшдан келадиган ёруғлик энергияси ҳозирги ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларига минимал ҳолатда ҳам етарли энергия бера олишида. Қуйидаги расмда биз буни кўришимиз мумкин.

Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш бизга қандай ускуналар кераклиги ва қанча сумма сарфлаш кераклигини кўриб чиқамиз.
1 кВА соатли қуёш электростанциясини қуриш учун керакли ускуналар ва нархларни кўриб чиқамиз. 1кВА қувватли электростанция орқали 10 га яқин тежамкор ёритиш ускуналари 1 та тв, 1 та компютер, ўртача қувватли холодильник, тефаль чойнак ва замонавий газ қозонини электр таъминотини кунлик таъминлайди.


1. Қуёш панели – қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи фотоэлектрик қурилма. Ҳозирда жаҳон ва ўзимизни бозорларимизда кенг тарқалгани монокристалл ва поликристалл. Монокристалл панеллар ФИК 16-35% гача бўлиб, хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панелларини фойдали иш коэффициенти 16-19%. Поликристалл панеллари ФИК 10-16% сотувда 10-12%. Қуёш панеллари сотиб олишда унинг сифат категориясига ҳам эътибор бериш керак. Масалан “А” , “В” ёки “С”. Бу кўрсаткичлар унинг иш давомийлигини қисқаришини ёки панелга терилган фотоэлементларни сифати алоҳида текширилганлигини табақалаш. Агар панель энг сифатли ва сифати аъло фотоэлементлардан йиғилган бўлса яъни “А” категория, унинг йил давомида умрини қисқариши 5% дан ошмаслиги керак. Демак биз лойиҳамиз учун 1 кВт қувватли панелларни йиғиш учун КПД си юқори бўлган монокристалл панеллардан фойдаланамиз. Хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панеллари 1 Вт қувват учун 4900 сўмдан 6900 сўмгача. Демак, 1000 Втли панелга 4 900 000 сўм сарфлаймиз.
2. Контроллер – контроллер панелдан чиқаётган ўзгармас ток кучланишини мўътадиллаштириб инвертор учун керакли кучланишда ушлаб туради. Контроллерни турига MPPT ва PWM ажралади, MPPT контроллерлар бошқариш панелига эга бўлиб PWM контроллерга ўхшаб ўчириб ёқмайди аккумулятор зарядини чуқурлигига қараб 10-30% гача панелдан унумли фойдаланади. PWM контроллер панелдаги кучланишни мўътадил ўшлаш кучланиш ортиши билан ўчириш ва ёқишни бажаради шунинг ҳисобига арзон ҳисобланади. Бизни лойиҳамизга MPPT 30А контроллер етарли ва унинг нархи 200 000 дан 300 000 сўмгача. Лойиҳа учун 200 000 сўмлик контроллер танлаймиз.
3. Инвертор – ўзгармас токни ўзгарувчан токга айлантирувчи белгиланган қувватга бўлган қурилма ҳисобланади. Инвертор самарадорлигига қараб куч трансформаторли инвертори КПД 80% ёки импульсли инвертор КПД 98% га ажралади. Сифат кўрсаткичи бўйича инверторлар тоза синусли ва модификацияланган синуслига ажралади. Тоза синусли инверторлар электр энергиясини барча сифат кўрсаткичларига жавоб беради. Модификацияланган синусли инвертор тебранишлар кўрсаткичи билан фарқланади ва қуйида расм орқали кўрсатилган. Содда қилиб айтганда, аҳамиятли ускуналарни сифатли ишлашини таъминлашдир. Сиз компьютер, камера, тв ва ёритиш ускуналари учун тоза синус инвертор ўрнига модификацияланган инвертор танласа етарли.
Лойиҳамиз учун ўрнатилган қуввати 3кВА инвертор танлаймиз, унинг нархи 1 600 000 дан 3 200 000 сўмгача. Мен ўзимиз ишлаб чиқарадиган 3кВА тоза синус инверторини танладим, нархи 2 300 000 сўм.
Аккумулятор – аккумулятор ўзини кўрсатилган ток ҳажмига хос равишда ток сақлаб туриш ва керакли бўлган вақтда ток етказиб бериш учун мўлжалланган. Қуёш электростанцияси учун кислотали иш даври 1-3 йил, шелочли (ишлаш даври 1-10 йил), гелли (ишлаш даври 5-8 йил), литий ионли (ишлаш даври 5-10 йил) аккумуляторлардан фойдаланиш мумкин. Агар аккумуляторлар инсон яшайдиган хоналарга ўрнатилга ёпиқ хизмат кўрсатилмайдиган гел, литий ионли аккумуляторлардан фойдаланиш керак. Кислота ва шелоч аккумуляторни сотиб олишга деярли ҳаммани қурби етади аммо ишлаш даври 1-3 йил ва заряд разрядлаш даврида ўзидан заҳарли газлар чиқаради. Лойиҳамиз учун кислотали 200 А лик 2 та аккумулятор 1 600 000 сўмга ҳисоблаймиз.
Монтаж ва ишга тушириш умумий лойиҳани максимал 20% ни ташкил қилади.
Демак Умумий лойиҳани ҳисоблаймиз:

Қуёш панеллари – 4,9 млн сўм.
Контроллер – 0,2 млн сўм
Инвертор – 2,3 млн сўм
Аккумулятор – 1,6 млн сўм
Хизмат хақи – 0,5 млн сўм
Жами – 9,5 млн сўм.

Энди шу хонадон бир йилда қанча фойда кўришини ҳисоблаймиз. Станция 8 кВт*соат электр энергия бир кунда беришини ҳисобласак, ҳозирги энергия ресурс нархи 1 кВт•ч = 228 сўм 60 тийин, бир кунда 2286 сўм бир йилда 658 368 сўм электр энергиясидан фойда. Ҳозирги қонунчилигимиз бўйича 3 йиллик мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинишини ҳисобга олсак ўртача хонадон бир йилда 500 000 сўм солиқ тўлайди. Қайтариб айтаман, бу ўртача нарх 300 000 сўмдан 2 000 000 сўмгача солиқ тўлайдиганлар бор. Демак, умумий фойда 3 йиллик солиқлардан озод қилиш билан бирга 1 558 368 сўм.
Энди шу лойиҳамиз ўзини қанча вақтда ўзини оқлашини ҳисоблаб чиқамиз.
DP= Inv/Et

Et – иқтисод қилинган фойда,
Iinv – лойиҳага сарфланган маблағ.

DP= 9500000/ 1558368=6,1 йил

Ҳозирги вақтдаги электр энергияси узилишлари ва ресурсларга бўлган нархлар ошишини ҳисобга олсак бу вақт бир неча баробар арзонлашиши ва кейинги йилларда фойдага ишлашни бошлайди.
Демак, турли хил факторларни ҳисобга олганимизда бу қуёш электростанциямиз самарали ҳисобланади.
Бундан ташқари, табиатга чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш ва юртимиздаги электр тармоқларидаги юкламани камайтиришга эришамиз ва бу лойиҳага пул тика олмайдиган, рекламаларда айтилганидек, “чекка чекка қишлоқларимизга ҳам электр токи етиб боради”.
Энди қуёш энергиясидан иссиқлик энергияси олиш бўйича лойиҳани кўриб чиқамиз.


Қуёш коллекторлари сувни 60-70°С гача иситиши ва хонадонларда иссиқ сув таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирда қуёш коллекторлари хилма-хил бўлиб, улар иссиқлик алмашинувида антифриз ёки турли хил газлардан фойдаланади. Қиш кунларида бу коллекторлар сувни 30°С гача исита олади, холос. Бундан ташқари ўта совук кунлари коллектор ичидаги суюклик музлаб колмаслиги учун электр тенлардан фойдаланилади. Қуёш коллекторлари ҳозирда 100 литр ва 200 литрлик кунлик сув иситиш ҳажмга эга бир ускуна сифатида сотилади. Агар сизга кўпроқ хажмли сувни иситиш зарур бўлса унда коллекторларни қўшиб бир система қилиб ишлатиш мумкин. Бозорда тури ва сув бойлерига караб 3,5 млн. сўмдан 5 млн сўмгача сотилади ҳамда ўрнатиш ва уста хақи умумий суммани 20% дан ошмаган ҳолда бўлади. Қуёш коллекторларини котелни ёқилғи сарфини 30% гача қисқартиришда ва иссиқлик сув таьминотида бутунлай фойдаланиш мумкин.
Иссиқ сув сарфини 4 кишилик оилани иссиқ сув сарфи бир ойда ўртача 10 м3, 1м3 иссиқ сув нархи 4332 сўм, 1 йилда 519 840 сўмни ташкил қилади. Агар коллекторни 4 000 000 сўм деб олсак, ўзини оқлаш вақти

4000000 / 519840 = 7,7 йил.
Демак, бу бир хонадонга фақат иссиқ сув учун лойиҳа ўзини қоплаш муддати 8 йил. Лекин энергия ресурсларини қимматлашиши йилдан йилга 20% ортишини ҳисобига ўзини қисқа муддатда оқлаши мумкин. Бу системани максимал иш даври 15 йил.
Юқоридагилардан хулоса қилсак, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йилдан йилга арзонлашиб бормоқда. Ҳозирги ойлик маош бундай катта маблағни бирданига сарфлашни имконини бермайди аммо бу муаммони банк кредит тизими орқали аҳолини ҳар қандай қатлами сотиб олиб ўрнатиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Forwarded from ABREST Energy Engineering (Baxtiyor G'oziyev) via @like
2018 йилда субсиция қилинмаган қайта тикланувчи энергия нархлари рекорд даражага тушишда давом этди.
New Energy Finance компанияси йилдан-йилга нархи тушиб бораётган тоза энергия 2030 йилга бориб 1 кВт•соатига 1 центга тушишини прогноз қилмоқда. 😳

@energoaudit
Юнусобод туманида қўллаб кўрилаётган электр энергияси ва табиий газ истеъмоли базавий норма тизими хақида нима дейсиз.
anonymous poll

Ахоли ўртаси норозилик кучаяди – 21
👍👍👍👍👍👍👍 36%

Аҳоли ўртасида энергия самарадор қурилмалардан фойдаланиш, энергия тежамкор бўлиш, энергия тўловларини мониторинг қилиш мумкин – 18
👍👍👍👍👍👍 31%

Мен бу хақида маълумотга эга эмасман. – 11
👍👍👍👍 19%

Бу тизим тўғри хисоб китоблар асосида қилинмаган ва бу нотўғри – 3
👍 5%

Худуд нотўғри танланган – 2
👍 3%

Жавоб бера олмайман – 2
👍 3%

Мени бу хақида шахсий фикрим бор ва буни Сиз билан ўртоқлашаман – 1
▫️ 2%

👥 58 people voted so far.
Бугунги мавзу электр энергиясини узлуксиз таъминотида асосий ўрин эгалловчи ускуна Кучланиш ИНВЕРТОР хақида бўлади.

Инвертор ўзгармас токни ўзгарувчан токга ёки аксини айлантириб берувчи қурилма хисобланади. Инверторларни кучланишни ўзгартирган ҳолда турли хил қувватларда тайёрлаш мумкин.
Хозирги вақтда алтернативчиларга қулайлик бўлиши учун инверторлар тескари вазифа, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб аккумулятор батареяларини зарядлаш учун фойдаланилади. Қуёш электр системалари учун эса инвертор+контроллер+зарядлаш қурилмаси, гибрид инверторлар ҳам тайёрланади. Бизнинг инверторларбунга мисол бўла олади. Биз истеъмолчи талабига кўра турли ҳилдаги инверторларни тайёрлаб берамиз. Инверторлар ток сифати бўйича модификацияланган синусоидал ва тоза синусоидал бўлади. Бундан ташқари айрим чет элдан келаётган инверторлар поғонали тоза синусоидалга яқин бўлади. Лекин бундай инверторларнинг техник таснифига тоза синусоидал деб ёзилган бўлиши мумкин.
Инверторлар тайёрланишига кўра куч трансформатор ва импулс трансформаторли бўлади. Яна ҳам кенг тарқалгани содда схемали яъни фақат трансформатор, диодли кўприк ҳамда кучланиш теккислагич бўлади.
Куч трансформаторли инверторларни ФИК 80% атрофида бўлиб, салт ишлаш даврида аккумулятор токини ўзи исроф қилади. Бу эса аккумулятор иш давомийлигини камайтиради.
Импулсли инверторлар ишлаб чиқариш сифатига кўра ФИК 90% юқори бўлади. Кўриниш ва ҳажми жихатидан ихчам бўлади.
Биз ишлаб чиқарган инверторлар импулсли инверторлар хисобланиб, ФИК 96% дан юқори. Махаллий шароитга мосланган ва кўп учрайдиган авария холатларига химоялар қўйилган.
Бизнинг бозорларимизда асосан модификацияланган синусоидал инверторлар учратиш мумкин. Тоза синусоидал инверторлар эса қўл билан санарли фирмалар тамонидан ишлаб чиқарилади. Масалан, биз ишлаб чиқарилган, "Стабик" ва Хиндистондан олиб келинадиган инверторлар. Нарх борасида тоза синусоидал инверторлар модификацияланганига нисбатан 20-25% қиммат бўлади. Нарх жихатидан модификацияланган синусоидал инверторлар 1 кВт қувват учун 70-100$ гача баҳоланади.
Тоза синусоидал инвертор 1кВт қувват учун 120-170$ баҳоланади, комплектига қараб нархида катта фарқ бўлиши мумкин.
Модификацияланган синусоидал инверторни компютер, телевизор, ёритиш ускуналарида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга катта қувватли ускуналарда қўзғалиш токини ўтказиб юбориши ва тўла қувватда ишлашини таъминлай олмаслиги билан фарқланади.
Тоза синусоидал инвертор эса электр энергияси сифат кўрсаткичларига жавоб берувчи ва ускуналарни ўз қувватида ишлашини турли хил авария холатларини юзага келмаслигини таъминловчи инвертор хисобланади. Ушбу ускунага барча турдаги ускуналарни улаб фойдаланиш мумкин. Айниқса хозирги вақтдаги дастурий таъминотга эга бўлган ускуналар (замонавий газ котёллари автоматикаси ва ақлли уйларда) яхши ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Агарда Сизнинг маиший техника, ўлчов ва турли хил ускуналарингиз ишлаш даврини узоқ бўлишини ва турли хил кўнгилсизликлар бўлишини хохламасангиз тоза синусоидал инверторлардан фойдаланинг.
Бу борада ёрдамчи ва маслахатгўй бўда оламиз!
ПС. маслахат теппа-текин.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
👍1
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу борада тажриба ўтказиш учун худуд ва меёр танланиб тажриба ишлари бошланди

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилиб, аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат, ва аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси, иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м, бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м. ташкил этади.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда, базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича, базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Юқорида айтиб ўтган метод қўшни давлатларда фойдаланиб ўз самарасини бериб келмоқда.
Яъни кўпроқ энергоресурсдан фойдаланмоқчимисиз унда кўпроқ тўланг маъносида
Электр энергияни ишлаб чиқариш 2018 йил 9 ойлик кўрсаткич
Республика бўйича—— 45.5 млрд кВт*с
Ўзбекэнерго бўйича — 40.3млрд кВт*с
Экспорт ———————-1.8 млрд кВт*с
юқоридаги файлда Ўзбекэнерго жамияти ҳузуридаги ташкилотлар рўйхати ва маълумотлар
#қизиқарли
Қадимда ер ости бойликларни излашда чақмоқ кўп ва кучли ер билан туташган жойларидан излашган. Чунки катта зарядлар оқими ер тамон харакатланганда ер остидаги яхши ўтказгич бўлган тилла буюмалар орқали оқиш натижасида ер устида ўралар пайдо қилган.
қизиқарли лекин факт!

каналга уланиш учун👇👇👇
@energomenejer
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Toshkentda “aqlli” hisoblagichlarni o‘rnatish bo‘yicha dastur yo‘lga qo‘yiladi.
Batafsil — http://dy.uz/oMzq9
Daryo | Lifestyle
Toshkentda “aqlli” hisoblagichlarni o‘rnatish bo‘yicha dastur yo‘lga qo‘yiladi. Batafsil — http://dy.uz/oMzq9
Бу ерда ақлли дейилганда маълумотларни марказга узатиш ва мониторинг қилиш, хизмат учун хақ тўланмаса узиб қўйиш имкониятлари тушинилган. айрим холатларда чет давлатларида хисоблагичларда энергия ресурсларини анализ қилиб сифат кўрсаткичлари хақида маълумот бериб туради.
Бунга мисол иссиқ сув, ақлли хисоблагичлар (агар Бизга ҳам шундайини қўйилса) кўрсатилган меъёрдан паст кўрсаткичли яъни етарли иссиқ бўлмаган сув оқиб ўтса хисоблагич бу сувни хисобламаслиги керак. Худди шундай газ ва электр энергияда ҳам.
Мендаги хабарларга кўра ақлли деб кўкларга кўтарилган хисоблагичлар ички масафадан маълумотларни узатиш қутисига эга холос!!! (АСКУЭ тизимли)