JAHONGIR BOXING MMA
19 subscribers
9.96K photos
541 videos
22 files
698 links
Kanalmiz faoliyatini yakunlandi barcha bizni yangi kanalmizga obuna bo‘ling 👇

https://t.me/FCSURXONTERMIZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алпомиш”да беш қитънинг алплари

Юртимизда ўтказилаётган халқаро спорт мусобақалари катта халқ шодиёнасига айланаётганлиги кейинги пайтда анъанага айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими ҳам шундай бўлди. Мусобақа том маънода мамлакатимизга, минг-минглаб курашсеварларга ҳаяжонли беллашувлар шодлигини, бетакрор кураш усуллари завқини олиб келиш билан бирга, миллий спортимизнинг халқаро майдондаги ривожини янги босқичга олиб чиқди.
Фахрий полвонларимизнинг ота-боболаримизга хос тарзда кенг қулоч ёзиб давра айланганлари, курашнинг қадимий анъаналарини кўз-кўз этувчи чиройли усулларни намойиш этиши, курашимизнинг иккинчи қаноти бўлган белбоғли курашчиларнинг кўргазмали чиқишлари, думбира, чанқовуз ва миллий санъатимиз гулдасталарининг ўзига хос бетакрор жозибаси кўнгилларга олам-олам тааассуротлар “Алпомиш” стадионига йиғилган минг-минглаб ишқибозларга завқ бағишлади.
Халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, стадионга йиғилган ишқибозларга чиройли кураш усулларини тамоша қилиб, маданий хордиқ чиқапришларини тилашди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, “Уч ярим минг йиллик тарихга эга бўлган курашимиз халоллиги, адолат тамойилларига асослангани учун ҳам дунёда кенг ривожланмоқда. Айниқса, миллий курашимизнинг Осиё ўйинларига киритилганлиги халқимизнинг спорт дунёсидаги ўлкан ютуғи бўлди. 2015 йилгача дунёда Ўзбек кураши билан шуғулланганлар олти юз минг атрофида эди. Бугунга келиб, жаҳонда 15 миллиондан зиёд спортчи курашимиз билан шуғулланаётганлигини алоҳида эътироф этмоқ лозим”, дея таъкидладилар.
Ҳақиқатан, миллий спортимизга давлатимизнинг алоҳида эътибори ҳамда халқаро спорт майдонида унинг ривожи тизимли олиб борилиши натижасида Ўзбек кураши жаҳон спорт оламида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бугун кеч соат 23.00 га қадар “Алпомиш” стадионида 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланади. Эртага мутлақ вазндаги беллашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай,
стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини www.iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин. 
 
Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 
1-тоифа – 35 000 сўм;
2-тоифа – 25 000 сўм;
CIP – 75 000 сўм. 
 
Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта ҳарид қилиши мумкин.
 
Таъкидлаб ўтамиз,  ЖЧ-2022 саралашининг
2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Чипта бўйича батафсил маълумотни www.iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

https://t.me/FanClubUzbekistan

Chiptalar mana bu erda
👇👇👇
https://iticket.uz/events/concerts/uzbekistan-yemen/5396
@Goolar_Hd Telegram kanaliga obuna bo‘ling. Bu kanalda tezkor gollar va futbol yangiliklaridan boxabar bo‘ling
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.
 
Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.
Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.
 
Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.
 
Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.
Ортда қолган сентябрь ойида Coca-Cola Суперлигада 2 та тур учрашувлари ўтказилди.  
 
Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 
 
Қуйида ойнинг энг чиройли голига номзодлар рўйхати тақдим этилади:  
 
Сентябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар :

Ислом Исоқжонов “Металлург”
“Локомотив” – “Металлург”

Шаҳзод Убайдуллаев
“Андижон”
“Динамо” – “Андижон”

Суннатилла Абдуллажонов
“Қизилқум”
“Бунёдкор” – “Қизилқум”

Асад Собиржонов
“Бухоро”
“Насаф” – “Бухоро”

Шароф Муҳитдинов
“Насаф”
“Насаф” –“Бухоро”

Аброрбек Исмоилов
“Сурхон”
“Сурхон” – АГМК
"Сурхон"-"Навбахор" учрашуви соат 15:15 да старт олади.

Хабарингиз бор, 19-октябрь куни "Сурхон" 22-тур доирасида "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади.

ЎзПФЛ 22-тур ўйинларининг бошланиш вақтларини эълон қилди.

Унга кўра, "Сурхон"-"Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳс соат 15:15 да "Сурхон" спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади.

«Сурхон» ПФК матбуот хизмати
📋 🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Эртага, 9 октябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.
Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашув ва унинг ўйинолди тадбирларини ёритишга таклиф этамиз.

Таъкидлаш жоиз, ўйин олди матбуот анжуманидан сўнг миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларини бевосита стадиондан ёритиш мақсадида аккредитация учун ҳужжат топширган ОАВ вакилларига махсус аккредитация карточкалари тарқатилади.
Kanalimizning mashhur adminining Instagram sahifasiga ulanishni unutdingizmi unda ulanishingiz mumkin😃 instagram.com/Omonov.10