Бугунги беллашувда "Қўқон-1912" оқ, жамоамиз вакиллари қизил рангли либосларда ҳаракат қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин шарҳида таниқли журналист Мурод Ризаев ишлайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашувнинг бошланиш қисмидан видео лавҳа.
Вакилларимиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишаётганди, Билолхон Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатилди.
"Қўқон-1912" вакиллари ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этишди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпи мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегди.
Даян Поньевич ижросидаги жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.
Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди. Бу вазиятда Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвуддинов қайтаришга эришди.