Вакилларимиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишаётганди, Билолхон Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатилди.
"Қўқон-1912" вакиллари ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этишди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпи мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегди.
Даян Поньевич ижросидаги жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.
Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди. Бу вазиятда Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвуддинов қайтаришга эришди.
"Қўқон-1912" вакилларининг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари хавфли чиқди.
Ортда қолган дақиқаларда посбонимиз Низомиддин Зиёвуддинов тўпни қабул қилишда бир неча бор техник хатоликларга йўл қўйди.
Музаффар Музаффаров! Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди!