Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпи мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегди.
Даян Поньевич ижросидаги жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.
Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди. Бу вазиятда Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвуддинов қайтаришга эришди.
"Қўқон-1912" вакилларининг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари хавфли чиқди.
Ортда қолган дақиқаларда посбонимиз Низомиддин Зиёвуддинов тўпни қабул қилишда бир неча бор техник хатоликларга йўл қўйди.
Музаффар Музаффаров! Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди!
Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик танаффус берилди.