Синиша Бабич томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпга Ихтиёр Тошпўлатов боши билан зарба йўллаганди, ноаниқ.
Якуба Бамбанинг чап қанотдан йўллаган узатмасини вакилларимиз қайтаришди.
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини мезбонлар посбони эгаллаб олди.
Ихтиёр Тошпўлатов! Унинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ вакилларимиз фаол ҳужумлар ташкил этмоқдалар.
Бу вазиятда Шоҳназар Норбеков жамоамиз сардорига нисбатан қўполлик ишлатганди.
Иккинчи бўлимда ўйин суръати ортди. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқдалар.
Хавфли зарба! Якуба Бамбанинг чап қанотдан тўғри дарвоза томон йўллаган зарбасини Низомиддин Зиёвуддинов эгаллаб олди.
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Мезбонлар сафида ўзгаришлар:
Шоҳназар Норбеков, Сардор Азимовлар ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Суҳроб Бердиевлар ўйинга қўшилишди.
Шоҳназар Норбеков, Сардор Азимовлар ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Суҳроб Бердиевлар ўйинга қўшилишди.