Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашувнинг бошланиш қисмидан видео лавҳа.
Меҳмонлар томонидан ижро этилган жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди.
Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан тезкорлик билан ҳужум ташкил этаётганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.
Музаффар Музаффаров тўпни жарима майдони ичкарисига етказиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
Қандай вазият! Билолхон Тошмирзаев қанотдан жарима майдони ичкарисига узатма берганди, бу вазиятда Хумоюн Муртозаев тўпга улгурмай қолди.
Вакилларимиз навбатдаги жарима зарбасини ижро этишганди. Музаффаров томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин боши билан Хумоюн Муртозаевга узатиб берганди. Бу вазиятда Муртозаев зарба беролмай қолди.
Яна бир ҳужум! Билолхон Тошмирзаев бир ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдони ичкарисига узатма йўллаганди, тўп етказилган жойга вакилларимиз етиб кела олишмади.
🟨Сариқ карточка
Ортда қолган дақиқаларда меҳмонлардан Эргаш Исмоилов, жамоамиздан Фозил Мусаевлар бош ҳакам томонидан огоҳлантирилишди.
Ортда қолган дақиқаларда меҳмонлардан Эргаш Исмоилов, жамоамиздан Фозил Мусаевлар бош ҳакам томонидан огоҳлантирилишди.
Абдулализхон Абдурашидов ўнг қанотдан ҳужум ташкил этаётганди, унга рақиб ҳимоячиси томонидан тўхтатилди.
Навбатдаги ҳужум! Билолхон Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди.