Вакилларимиз навбатдаги жарима зарбасини ижро этишганди. Музаффаров томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин боши билан Хумоюн Муртозаевга узатиб берганди. Бу вазиятда Муртозаев зарба беролмай қолди.
Яна бир ҳужум! Билолхон Тошмирзаев бир ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдони ичкарисига узатма йўллаганди, тўп етказилган жойга вакилларимиз етиб кела олишмади.
🟨Сариқ карточка
Ортда қолган дақиқаларда меҳмонлардан Эргаш Исмоилов, жамоамиздан Фозил Мусаевлар бош ҳакам томонидан огоҳлантирилишди.
Ортда қолган дақиқаларда меҳмонлардан Эргаш Исмоилов, жамоамиздан Фозил Мусаевлар бош ҳакам томонидан огоҳлантирилишди.
Абдулализхон Абдурашидов ўнг қанотдан ҳужум ташкил этаётганди, унга рақиб ҳимоячиси томонидан тўхтатилди.
Навбатдаги ҳужум! Билолхон Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди.
Фозил Мусаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ажойиб гол урди!
Яна бир ҳужум! Рақиб дарвозасига иккинчи голни уришга жуда яқин келгандик!
Бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпга Хумоюн Муртозаев боши билан зарба йўллади, бир оз ноаниқ.