Эслатиб ўтамиз "Пахтакор" - "Турон" учрашуви "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин шарҳида таниқли журналист Мурод Ризаев ишлайди.
Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларни якунлаб кийиниш хонасига йўл олишди.
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
Учрашувни ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича жаҳон рекордчиси Оксана Чусовитина бошлаб беради.
Вакилларимиз чап қанотдан ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда Суннатилла Абдуллажоновнинг узатмаси ўтмай қолди.