PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Эҳҳҳҳ... Қандай вазият!!!
Билолхон Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов тўпни дарвозага йўллай олмай қолди!
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик!
Кетма-кет ҳужумлар! Хумоюн Муртозаев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушганди, бу вазиятда ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.
🟨Сариқ карточка

Фаррух Сайфиев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал босқич.

"Пахтакор" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Учрашувнинг 85-дақиқаси ўтиб бормоқда.
Билолхон Тошмирзаев жароҳат олди.
Ҳаммаси жойида! Тошмирзаев ўйинни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув дуранг натижа билан якунига етса қўшимча экстра таймларга мурожаат қилинади.
Абдулазизхон Абдурашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
Навбатдаги ҳужумимиз ҳам хавфли чиққанди, бироқ бу вазиятда мезбонлар ҳимоячилари зарба йўллашга имкон беришмади.
Мезбонларда жарима тўпи.
Тўп етказилди! Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.
Мезбонларда бурчак тўпи.
Бурчакдан етказиб берилган тўпга йўлланган зарба ноаниқ бўлди.
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
Гол! Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал босқич.

"Пахтакор" - "Турон" 1:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Ҳожимат Эркинов, 90+1 (1:0)