Иван Соловьевнинг жарима майдонимиз ичкарисига ёриб кириб йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Эҳҳҳҳ... Ихтиёр Тошпўлатовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қолди.
Дастлабки дақиқаларда ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил этмоқдалар.
Ўйин аввалида ҳар икки жамоа вакиллари жамоавий суратга тушишди.