PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Учрашув бошланишига оз фурсатлар қолмоқда.
Бугунги учрашув расмийлари:

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Қанот ҳакамлари: Санжар Самандаров, Бунёд Турдиев

Захира ҳаками: Жасур Рустамов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Ойбек Юнусов
Учрашувнинг бошланиш қисмидан лавҳа.
Учрашув аввалида жамоавий сурат.

#TURON_U21
Ўйин бошланди!
Олға Турон, олға йигитлар!!!
U-21 Биринчилиги. 21-тур.

"Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Ортда қолган дақиқаларда майдонга тенг кураш кечмоқда.
Жамоалар ғалаба учун астойдил кураш олиб бормоқдалар.
Ҳар икки жамоа вакилларида гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлса ҳам лекин ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.
Мезбонлардан ҳужум! Илҳомжон Кенжаевнинг зарбаси! Жуда хавфли! Амал Шавкетовга тасанно! Ёшлар жамоамиз посбони рақибнинг зарбасини дастлабки уринишдаёқ эгаллаб олмоқда!
Ёшларимиз тезкор қарши ҳужум ташкил этишмоқда.
ГООООЛЛЛ!!!

Ёшларимиз ўйиндаги ҳисобни очишди! Саидумархон Содиқов мезбонлар ҳимоячилари томонидан йўл қўйилган хатодан унумли фойдаланган холда дарвозани ишғол этди!
U-21 Биринчилиги. 21-тур.

"Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) 0:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Саидумархон Содиқов, 28 (0:1)
ГООООЛЛЛ!!!

Сиз билган ўша Асилбек Қаюмов! Ёш ҳужумчимиз ажойиб ҳаракатлар билан мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритмоқда!
U-21 Биринчилиги. 21-тур.

"Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) 0:2 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Саидумархон Содиқов, 28 (0:1), Асилбек Қаюмов, 30 (0:2)
Мезбонлар сафида ўзгариш:

Ўктамжон Нормуродов ўрнига Миржалол Қосимов ўйинга қўшилди.
Гол! Мезбонлар ҳисобни қисқартишди.
U-21 Биринчилиги. 21-тур.

"Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) 1:2 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Саидумархон Содиқов, 28 (0:1), Асилбек Қаюмов, 30 (0:2), Ҳасанбой Расулов, 40 (1:2)
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди, танаффус.