Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
Музаффар Музаффаров фаоллик кўрсатиб мезбонлар ҳужумини қайтаришга эришди.
Жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритиб ҳужум ташкил этгандик, бироқ мезбонлар ҳимоячилари тўпни қайтаришди.
Эҳҳҳ... Суннатилла Абдуллажоновнинг чап қанотдан йўллаган узатмаси хавфли чиққанди, бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси тўпни қайтаришга эришди.
Музаффар Музаффаровнинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб қолди.
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳ... Яна мезбонлар ҳимоя чизиғи вакиллари тўпни қайтармоқдалар.
Тўп етказиб берилди! Музаффаровнинг зарбасини Кухианидзе қайтаришга эришди.