Тўп ён чизиқдан жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, ҳакам бу вазиятда Владислав Касминин ўйин қоидасини бузган деб топди.
Даян Поньевичнинг юзига тўп тегиб кетди. Легионер футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Файзулло Қамбаровнинг боши билан йўллаган зарбасини жамоамиз посбони Акмал Ортиқов эгаллаб олди.
Даян Поньевичнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди, такрорий зарба эса ноаниқ чиқди.
Хумоюн Муртозаев хавфли ҳужум ташкил этганди, тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни ҳимоячилар жарима майдони ичкарисидан узоқлаштиришди.
Эҳҳҳ... Билолхон Тошмирзаев қарши ҳужумда тўпни қабул қилишда техник хатога йўл қўйди, акс холда жамоамизда гол уриш учун жуда қулай вазият юзага келиши мумкин эди.
Суннатилла Абдуллажонов фаоллик эвазига тўпни олиб қўйиб ҳужум чизиғига узатма берганди, бу вазиятда тўп Ихтиёр Тошпўлатовга қадар ўтмай қолди.
Эҳҳҳ... Ихтиёр Тошпўлатов қанотдан ажойиб узатма билан Тошмирзаевга узатма берганди, сўнги паллада ҳимоячилар тўпга улгуриб қолишди.
Сардор Абдураимовнинг ажойиб узатмасини Ихтиёр Тошпўлатов дарвозага йўллай олмади.
Турон! Турон! Турон!
Фан клубимиз вакиллари тиним билмай жамоамизни олқишламоқдалар.
Фан клубимиз вакиллари тиним билмай жамоамизни олқишламоқдалар.
Суннатилла Абдуллажонов зарба йўллаш учун қулай вазиятга чиқиб бораётганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.