Даян Поньевичнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди, такрорий зарба эса ноаниқ чиқди.
Хумоюн Муртозаев хавфли ҳужум ташкил этганди, тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни ҳимоячилар жарима майдони ичкарисидан узоқлаштиришди.
Эҳҳҳ... Билолхон Тошмирзаев қарши ҳужумда тўпни қабул қилишда техник хатога йўл қўйди, акс холда жамоамизда гол уриш учун жуда қулай вазият юзага келиши мумкин эди.
Суннатилла Абдуллажонов фаоллик эвазига тўпни олиб қўйиб ҳужум чизиғига узатма берганди, бу вазиятда тўп Ихтиёр Тошпўлатовга қадар ўтмай қолди.
Эҳҳҳ... Ихтиёр Тошпўлатов қанотдан ажойиб узатма билан Тошмирзаевга узатма берганди, сўнги паллада ҳимоячилар тўпга улгуриб қолишди.
Сардор Абдураимовнинг ажойиб узатмасини Ихтиёр Тошпўлатов дарвозага йўллай олмади.
Турон! Турон! Турон!
Фан клубимиз вакиллари тиним билмай жамоамизни олқишламоқдалар.
Фан клубимиз вакиллари тиним билмай жамоамизни олқишламоқдалар.
Суннатилла Абдуллажонов зарба йўллаш учун қулай вазиятга чиқиб бораётганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.
Гол! Қанотдан етказиб берилган узатмага Элгужа Григалашвили боши билан зарба йўллаб ҳисобни очди.
Coca-Cola Суперлига. 21-тур.
"Қизилқум" - "Турон" 1:0 #LIVE
(Биринчи бўлим)
Гол: Элгужа Григалашвили, 38 (1:0)
"Қизилқум" - "Турон" 1:0 #LIVE
(Биринчи бўлим)
Гол: Элгужа Григалашвили, 38 (1:0)
Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этганди, сўнги паллада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
🟨Сариқ карточка
Сардор Абдураимов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Сардор Абдураимов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.