Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар.
Вакилларимиздан ҳужум! Эҳҳҳ... Билолхон Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Билолхон Тошмирзаев тўпни жарима майдони ичкарисига етказиб берди! Зарбааа!!! Эҳҳҳ... Фозил Мусаевнинг боши билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Яна жамоамиздан ҳужум! Бу сафар Ким Бойонгнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
Тошмирзаев қанотдан тезкорлик билан ҳужум ташкил этиб тўпни Ким Бойонга ташлаб берганди. Бу вазиятда кореялик футболчи зарба йўллашга улгурмади.
🟨Сариқ карточка
Меҳмонлар футболчиси Жасур Ёқубов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Меҳмонлар футболчиси Жасур Ёқубов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Даян Поньевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди.
Ортда қолган дақиқаларда ўйиндаги устунлик яққол вакилларимиз томонида.
Даян Поньевичнинг зарбаси! Эҳҳҳ... Тўп дарвоза тўридан ўрин олишига бир баҳя қолди!