PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
#Архив_фото

"Турон" В Про-лига ғолиби!

2019-йил. Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.
#Архив_фото

"Турон" Про-лига ғолиби!

2020-йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ғолиблик руҳияти

Турон арслони бўлмоқ шарафдир менга,
Йигит учун Ватан деб яшамоқ гўзал!


2017-йил 5-май санасида ташкил этилган "Турон" футбол клуби ортда қолган қисқа фурсат ичида бир қатор ютуқларга эришиб улгурди. Кетма-кетликда айтар бўлсак, дастлаб "Наврўз" кубоги, футбол бўйича Фарғона вилояти Биринчилиги чемпионлиги, 2019-йилда илк бор ЎзПФЛ байроғи остида ташкил этиладиган В Про-лига иштирокчиси ва ғолиблиги, навбатдаги мавсумда эса Про-лигада биринчи ўрин соҳибига айланиб Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз "Турон" ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиблик руҳияти билан майдонга тушди ва осон бўлмаган ютуқларни машаққат билан қўлга киритди. Жамоа ютуқларида ўз ҳиссасини қўшиб келган ва келаётган мураббийлардан Баҳром Хакимов (Наврўз кубоги соҳиби, Фарғона вилояти Биринчилиги чемпиони), Исломбек Исмоилов (В Про-лига ва Про-лига ғолиблиги) ва клуб тизимида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир қатор мутахассисларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Шунингдек, майдонда ҳар бир беллашувда ғалаба учун борини бериб охирига қадар курашган, жамоа ютуқлари учун ўзини аямаган, мардонавор ўйин намойиш этиб келган футболчилар бор-ки, улар ҳамиша кўз олдимизда "Турон" афсоналари сифатида гавдаланаверади.

Жорий мавсумдан илк бор Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган "Турон"нинг айни дамда кўрсатаётган натижалари жуда кўплаб футболга бефарқ бўлмаган инсонларни ташвишлантирмасдан қолмаяпти. Шу кунга қадар бизга мухлис ва мутахассислардан келган қўллаб-қувватлаш мазмунидаги мурожаат ва таклифларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Уларнинг барчаси мазмунан бир хил, "Турон" Суперлигада ўйнашга, керак бўлса чемпионлик учун курашишга муносиб эканлиги таъкидланмоқда. Клуб инфратузилмаси юзасидан амалга оширилган ислоҳотлар, "Ўзбекистон" ўйингоҳи майдонлари жуда кўплаб инсонлар томонидан юқори баҳоланган холда эътироф этилмоқда.

"Турон" Coca-Cola Суперлиганинг 22-турини ўз майдонида ўтказди ва мухлислар ташрифи бўйича Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан бир хил статистик натижа кўрсатди. Шу куни жамоани қўллаб-қувватлаш учун "Ўзбекистон" ўйингоҳига 5000 дан зиёд томошабин ташриф буюргани мазкур тур доирасида энг юқори натижалардан бири сифатида тарихда қолди. "Турон" олдиндаги 4 та тур учрашувларида "Бунёдкор" (Тошкент), "Машъал" (Муборак), "Металлург" (Бекобод), "Андижон" (Андижон) жамоаларига қарши майдонга тушади. Бу ўйинларда қайд этилган ҳар бир натижа "Турон"ни келаси мавсумда ҳам Суперлигада иштирок этиши ёки этмаслигини таъминланишини барчамиз бирдек тушуниб турибмиз.

Қадрли ва биз учун ҳамиша азиз бўлган футболчилар, жамоамиз аъзолари ва ҳурматли мураббийлар штаби вакиллари! Сиз доимо ғолиблик руҳияти юқори бўлган "Турон"дасиз! Мағлуб бўлиш сизга ярашмайди! Сизга ғолиблик ва ғалабалар ярашади! Стадионда ва телеэкранларда жамоанинг ғалабаси учун жон куйдираётган, сизни ҳамиша қўллаб-қувватлашга шай минглаб мухлисларингиз бор! Биз энди ҳеч кимга ютқазишимиз керак эмас ва ютқазмаймиз ҳам! Зеро, инсон ўзи ғолиб холда дунёга келади.

Биз сизларга ишонамиз! Барчангизга ишонамиз ва ғалабаларингиз учун ҳамиша дуодамиз! Сиз ҳар қандай жамоани мағлуб эта оласиз! Бизга олдиндаги учрашувларда ғалабаларни туҳфа этинг ва қаҳрамонларга айланинг! Ҳамиша афсонамиз бўлинг, ҳар бирингиз бунга муносибсиз!

Мухлислар мурожаатлари асосида клуб матбуот хизмати томонидан тайёрланди
Forwarded from UzPFL
📋 Coca-Cola Superliga. 23-tur uchrashuvlari rasmiylari — https://pfl.uz/uzb/news/detail/13760

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
"Бунёдкор" билан ўйинда Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 23-турида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Учрашувда VAR тизимидан фойдаланилади.

🇺🇿 Coca-Cola Суперлига.

🗓 23-тур. 22-октябрь, жума.

⏰18:15.

🏟"Бунёдкор" стадиони.

БУНЁДКОР – ТУРОН

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Найим Қосимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Аббос Аҳроров.

#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН
U-21 Биринчилиги. Бугун 23-тур учрашувларига старт берилади.