Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
"Спорт" телеканалида ўйин жонли эфирда намойиш этилмоқда, шарҳда журналист Абдулла Нурмонов.
Вакилларимизнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли чиққанди.
Бироқ бу вазиятда Билолхон Тошмирзаевнинг узатмаси ҳужум чизиғи вакилларига қадар ўтмай қолди.
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин қайтаришга эришди.
Давомли ташкил этилган ҳужумларимиз хавфли кўриниш ҳосил қилаётганди, якунда мезбонлар посбони Александр Лобанов тўпни эгаллаб олди.
Билолхон Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Лобанов эгаллаб олди.
Жамоамиз сардори Фозил Мусаев майдон марказида фаоллик намойиш этмоқда.
Мезбонлар футболчиси Раҳматуллаевнинг зарбаси "рикошет" холатда жамомиз посбони Акмал Ортиқовнинг қўлига бориб тушди.
Ким Бойонг! Кореялик футболчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Эҳҳҳ... Ким Бойонгда яхши имконият юзага келганди, сўнги паллада дарвозабон жамоасини голдан қутқариб қолди.