Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин қайтаришга эришди.
Давомли ташкил этилган ҳужумларимиз хавфли кўриниш ҳосил қилаётганди, якунда мезбонлар посбони Александр Лобанов тўпни эгаллаб олди.
Билолхон Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Лобанов эгаллаб олди.
Жамоамиз сардори Фозил Мусаев майдон марказида фаоллик намойиш этмоқда.
Мезбонлар футболчиси Раҳматуллаевнинг зарбаси "рикошет" холатда жамомиз посбони Акмал Ортиқовнинг қўлига бориб тушди.
Ким Бойонг! Кореялик футболчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Эҳҳҳ... Ким Бойонгда яхши имконият юзага келганди, сўнги паллада дарвозабон жамоасини голдан қутқариб қолди.
Тўп етказиб берилди! Александр Лобанов муштлари билан тўпни уриб юбориб хавфни бартараф этди.
Фан клубимиз вакиллари Бекободдаги стадионда жамоамиз мадҳиясини куйламоқдалар.
Сардор Абдураимов тўпга бир оз етолмай қолди, акс холда жамоамизда яхши имконият юзага келиши мумкин эди.
Эҳҳҳ... Мезбонларнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг ўйинда ҳисоб очилди.
Шаҳзодбек Нурматов боши билан зарба йўллаб дарвозамизни ишғол этди.