Яна бир ҳужум! Бу сафар Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ меҳмонлар посбони тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
Меҳмонлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этишди. Бу вазиятда Фарҳод Соҳибжоновнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган тўпини Владислав Касминин қайтаришга эришди.
Билолхон Тошмирзаев қанотдан жарима майдонига ёриб кириб дарвоза томон зарба йўллади! Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарганди, Дониёр Исмоиловнинг такрорий зарбаси бир озгина ноаниқ чиқди.
Одатда ҳеч қандай босимсиз ўйнайдиган жамоалар ўртасидаги учрашувларда мухлислар очиқ ва томошабоп беллашув гувоҳига айланишади.
Билолхон Тошмирзаев тўпни Ким Бойонгга етказиб беришга улгурмай қолди.
Акс холда кореялик футболчида яхши имконият юзага келиши мумкин эди.
Ихтиёр Тошпўлатовнинг жаримадан етказиб берган узатмасига Ким Бойонг бир оз етмай қолди.