PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАКЛАРИ

"Турон-медиа" тақдим этади! Барчангизни кириб келаётган янги, 2022 йил билан муборакбод этган холда байрам табриклари акс этган махсус видео-тақдимотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур видео-тақдимотдан "Турон" футбол клуби вице-президенти Александр Азимов (хориж давлатидан йўлланган махсус табрик), клубимиз спорт директори Собир Хамидов ҳамда мухлислар фан клуби етакчиси Амирулло Собировларнинг янги йил тилаклари ўрин олган.

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Клубимиз вице-президенти Александр Азимов билан интервью ташкил этилди

Барчангизга маълум, аввалроқ Александр Азимов клубимиз вице-президенти лавозимида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Биз тожикистонлик таниқли мутахассис билан клубимиздаги фаолияти, олдиндаги истиқболли режалар ва жамоага Германиядан жалб этилаётган мураббий хусусида интервью ташкил этдик.


Батафсил 👉http://fcturon.uz/?p=1273
Forwarded from Championat.asia
Александр Азимов - "Турон"га келиш, иш бошлаши кутилаётган янги мураббий ва "Помир" сафидаги "Пахтакор"га қарши ўйин ҳақида https://championat.asia/t/4EBAMnOJ

Обуна бўлинг 👉 @championatasia

Lotincha kanal / Instagram / Facebook / Youtube/ Twitter/ Sport yangiliklari / Новости на русском
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлади

Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида жамоамиз вакиллари бугундан машғулотларга киришишди. "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган машғулотларга жамоа мураббийлари Анвар Бердиев ва Азизхон Исомиддиновлар бошчилик қилдилар. Бугунги машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний холатини тиклашга қаратилган бўлса, эртанги машғулотларда тўп билан ишлаш, жамоавий ўйинни ташкил этиш каби машқлар амалга оширилади.

Таркибга янги жалб этилган ва жамоани тарк этган футболчилар ҳақида навбатдаги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.


"Турон" матбуот хизмати
👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" - клубимизнинг янги хамкорларидан бири

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" жамоамизнинг 2022 йилги мавсумдаги хамкорлари билан таништириб ўтамиз. Қурилиш соҳасида ёрқин ном қозониб келаётган таниқли "OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" корхонаси клубимизнинг янги мавсумдаги хамкорларидан бири ҳисобланади.


“OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" - экологик тоза ва сифатли маҳсулотлар!


#хамкор #optimus #бренд #гипсокартон #футбол #афиша #турон
👍10🔥3👎1
Машғулотлар давом этмоқда, эртага жамоанинг мавсумолди тайёргарлик режаси кўриб чиқилади

Хабарингиз бор, жамоамиз вакиллари 7-январь кунидан янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошладилар. Клубимиз қароргоҳида ташкил этилаётган машғулотларда асосан тикланиш ва жисмоний тайёргарликни оширишга эътибор қаратилмоқда. Эртага, 10-январь кунидан бошлаб машғулотлар куннинг икки вақтида ташкил этилади.

Шунингдек, эртага клубимиз қароргоҳида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этиладиган йиғилишда жамоанинг мавсумга тайёргарлик режаси ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган турли масалалар кўриб чиқилади.


"Турон" матбуот хизмати
👍57🔥10👎8
Бугунги кун қайноқ хабарларга бой ўтиши кутилмоқда. Биздан узоқлашманг!
👍63🔥8🤩5❤2