PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
У қайтди! Севимли футболчингиз Ким Бойонг яна "Турон"да!
👍71🔥15🤩7
Ким Бойонгни кутаётган мухлислар учун эксклюзив кадрлар!
👍69🤩8🔥4
2022 йилги Про-лига баҳслари қандай кўринишда ўтказилади?

ЎзПФЛ 2022 йилги мусобақалар ўтказиш Регламентини эълон қилди.

Регламентга кўра, янги мавсумда ҳам Про-лигада жами 10 та жамоа иштирок этади. Булар: "Турон", "Андижон", "Машъал", "Зомин", "Шўртан", "Хоразм", "Арал-Самали", "Бухоро", "Янгиер" ва "Ғиждувон".

Про-лиганинг биринчи босқичида клублар уй-сафар тизимида жами 18 та ўйин ўтказишади. Иккинчи босқичда эса клублар 2 та гуруҳга ажратилади. Жами 18 та турдан сўнг 1-5 ўринларни эгаллаб турган жамоалар Суперлига йўлланмаси учун курашсалар, 6-10 ўринларни банд этиб турган клублар Про-Лигада қолиш учун курашадилар. Бунда жамоалар уй-сафар тизимида жами 8 та тур ўйинларида майдонга тушадилар.

Про-Лигада 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга кириталилар. Мусобақа якуний жадвалида 3-ўринни қўлга киритган жамоа эса Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клубга қарши ўтиш ўйинини ўтказади. Регламентга кўра, ўтиш баҳси Про-лига клуби майдонида ташкил этилади. Жадвалда 10-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи Лигага тушиб кетади. 9-ўринни эгаллаган клуб эса Биринчи Лигада 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#чемпионат #мусобақа #омад #муваффақият #ғалаба #жамоа #турон
👍16🔥4
Машғулотлар давом этмоқда, кореялик легионер футболчи сафга қайтди

Айни кунларда жамоамиз вакиллари янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда давом эттирмоқдалар. Куннинг икки вақтида ташкил этилаётган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарлик ва футболчиларнинг тўп билан ишлаш маҳоратларини оширишга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, машғулотларнинг иккинчи қисмида олиб борилаётган фитнес машқлари тайёргарликнинг янада юқори даражада ташкил этилишига хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, куни кеча кореялик легионер футболчи Ким Бойонг клубимиз қароргоҳига етиб келди ва бугундан машғулотларга қўшилди. Шунингдек, жамоамиз йиғинида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда.


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #матонат #муваффақият #жамоа #турон
👍12🔥4🤩2
"Ўзбекистон" ўйингоҳида енгил атлетика бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон тумани Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан "Ўзбекистон" ўйингоҳида енгил атлетика бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Худуддаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган мусобақада бир қатор ёш спортчилар иштирок этдилар.

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва ғолибларга турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимида клубимиз президенти Олимхон Аҳмедов ҳам иштирок этиб мусобақа иштирокчиларига ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#спорт #соғлик #мусобақа #маҳорат #матонат #жамоа #турон
👍9
Forwarded from UzPFL
🇺🇿 O'zPFL musobaqalarining birinchi davra taqvimi

📲 https://t.me/uzpfl 👈
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari 👇

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мулоҳаза ва мухлис фикри

"Турон-медиа" миллий чемпионатларимизда юзага келган қишки танаффус вақтида футбол мухлисларини зериктириб қўймаслик учун янги креатив лойиҳага қўл урди. Эндиликда жамоамизнинг энг фаол ва ашаддий мухлислари билан махсус студияда учрашамиз.

Лойиҳанинг илк сонига фахрий мухлислар - Нўмонжон Ходжаев ва Сойибжон Абдуллаевларни таклиф этдик.

Хабар таҳрирланди!

Юзага келган техник носозликлар туфайли лойиҳанинг илк сони эртага соат 12:00да эътиборингизга ҳавола этилади.

Ўтказиб юборманг!

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#лойиҳа #мухлис #мулоҳаза #муносабат #эътибор #жамоа #турон
👍19🔥2🤩2