PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
"Ҳоким кубоги-2022". Жамоамиз эртага мусобақадаги иштирокини бошлайди

Эртага Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги - 2022" мусобақасида 1-тур учрашувларига старт берилади. Мазкур тур доирасида "Турон-2" жамоамиз Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида "Андижон-2" жамоасига қарши майдонга чиқадилар.


"Ҳоким кубоги - 2022"

1-тур.

🗓25-январь, сешанба.

“Турон-2" - "Андижон-2"

⏰14:00.

🏟Қиргули. "Нефтчи" СК майдони.

Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#мусобақа #омад #муваффақият #ишонч #ғалаба #жамоа #турон
👍16
Машғулотлар давом этмоқда

Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамизнинг мавсумолди тайёргарлик машғулотлари давом этмоқда. Эътиборингизга бугунги машғулотлардан олинган фотолавҳаларни ҳавола этмоқдамиз.


"Турон" матбуот хизмати
👍13🔥3
Бугунги кунни кутилаётган трансферлар билан давом эттирамиз! Биздан узоқлашмай туринг!
👍8🔥8
Расман! Шариф Раҳматов "Турон" футболчиси!

Янги мавсум олдидан жамоамиз таркибига истеъдодли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан бугун Тожикистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, ҳужумкор ярим ҳимоячи Шариф Раҳматов клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Шариф Раҳматов 2002 йилда туғилган, ҳозирда 19 ёшда. Ампуласи - ҳужумкор ярим ҳимоячи. Ёш футболчи бугунга қадар Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида ўйнаб келган. Бундан ташқари, Раҳматов Тожикистон ёшлар терма жамоасига номзод футболчи саналади.

Клубимиз вакиллари ва барча мухлислар номидан Шариф Раҳматовнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #кўрик #жамоа #легионер #турон
👍16🤩7
Расман! Сиёвуш Хабибуллоев "Турон" футболчиси!

Янги мавсумга қизғин руҳда тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз таркибига янги футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан бугун Москванинг ЦСКА клуби академияси тарбияланувчиси Сиёвуш Хабибуллоев билан расман шартнома имзоланди.

Сиёвуш Хабибуллоев 2002 йил 11 ноябрда туғилган, ҳозирда 19 ёшда. Ампуласи - ҳимоячи. Ёш футболчи бугунга қадар Россиянинг "Сочи", "Краснодар", шунингдек Тожикистоннинг "Истиқлол" клублари ёшлар жамоаларида ўйнаган. Бундан ташқари, Хабибуллоев Россия U-17 ёшлар терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва барча мухлислар номидан Сиёвуш Хабибуллоевнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #кўрик #жамоа #легионер #турон
👍20🤩2
БУГУН ФУТБОЛ КУНИ!

"Ҳоким кубоги - 2022"

1-тур.

🗓25-январь, сешанба.

"Турон-2" - "Андижон-2"

⏰14:00.

🏟Қиргули. "Нефтчи" СК майдони.

Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#мусобақа #кураш #омад #муваффақият #ишонч #ғалаба #жамоа #турон
👍9🔥1