PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Forwarded from PFK TURON YAYPAN (UZ Friend)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" - клубимизнинг янги хамкорларидан бири

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" жамоамизнинг 2022 йилги мавсумдаги хамкорлари билан таништириб ўтамиз. Қурилиш соҳасида ёрқин ном қозониб келаётган таниқли "OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" корхонаси клубимизнинг янги мавсумдаги хамкорларидан бири ҳисобланади.


“OPTIMUS ГИПСОКАРТОН" - экологик тоза ва сифатли маҳсулотлар!


#хамкор #optimus #бренд #гипсокартон #футбол #афиша #турон
👍1
Forwarded from PFK TURON YAYPAN (UZ Friend)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bonvi бренди клубимизнинг янги хамкорларидан бири

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" жамоамизнинг 2022 йилги мавсумдаги хамкорлари билан таништириб ўтамиз. Замонавий ва сифатли велосипедлар ишлаб чиқарувчи таниқли Bonvi бренди клубимизнинг янги мавсумдаги хамкорларидан бири ҳисобланади.

Bonvi - сизга соғлик ва оилавий завқ улашамиз!

#хамкор #bonvi #бренд #велосипед #спорт #соғлиқ #жамоа #турон
Forwarded from PFK TURON YAYPAN (UZ Friend)
ASKO бренди клубимизнинг янги хамкорларидан бири

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" жамоамизнинг 2022 йилги мавсумдаги хамкорлари билан таништириб ўтамиз. Замонавий ва сифатли шиналар тармоқли савдоси билан шуғулланувчи ASKO бренди клубимизнинг янги мавсумдаги хамкорларидан бири ҳисобланади.


ASKO - сифат ва кафолат уйғунлиги!

#хамкор #asko #маҳсулот #сифат #бренд #жамоа #турон
Forwarded from PFK TURON YAYPAN (UZ Friend)
Forus бренди - клубимизнинг янги хамкорларидан бири

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" жамоамизнинг 2022 йилги мавсумдаги хамкорлари билан таништириб ўтамиз. Сифатли гипсокартонлар савдоси билан шуғулланувчи Forus бренди клубимизнинг янги мавсумдаги хамкорларидан бири ҳисобланади.


Forus гипсокартонлари - моҳир усталар танлови!

#хамкор #forus #маҳсулот #сифат #кафолат #жамоа #турон
Forwarded from PFK TURON YAYPAN (UZ Friend)
SHADIBAU МЧЖ - клубимизнинг доимий хамкорларидан бири!

Янги мавсумда ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган "Турон" клубининг доимий хамкорларидан бири - SHADIBAU МЧЖ ҳисобланади. Мазкур корхона сифатли цемент тайёрлашда фойдаланиладиган ноёб маҳсулотлар ("ОКАЛИНА", "ОГАРКА", "ШЛАК" темир компонентлари)ни ишлаб чиқариши билан ном қозонган.

Боғланиш учун алоқа рақамлари: +998988883663, +998935553663

Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 23А-уй.

SHADIBAU - сифат ва кафолат уйғунлиги!

#хамкор #shadibau #маҳсулот #сифат #кафолат #жамоа #турон
Forwarded from TURON HOUSE
Shinamgina o'z turar-joyingiz bo'lishi haqida bosh qotirayotgan bo'lsangiz, hech ikkilanmay TURON HOUSE ni tanlang.

✅Har bir xonadon alohida isitish tizimiga ega va har bir xonadon haroratini alohida boshqarsa bo`ladi

Xonadonlar:
✅ issiq suv
✅ sovuq suv
✅ elektr
✅ gaz
✅ konalizatsiya bilan to`liq ta`minlangan

📞
+998337567070
Sotuv bo’yicha mutaxassis

Manzil:
Farg`ona viloyati, O`zbekiston tumani, Yakkatut markazi

@TURONHOUSE
Forwarded from Turon Eco Cement
"Turon Eco Cement" ҳар қандай шароитда самарадор

🖇 Ушбу корхона билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари:

° Бу ерда юқори сифат ва маркадаги портландцемент ишлаб чиқарилади;
° Цемент шунчаки қум ёки шағалдан эмас, табиий конлардан қазиб олинади;
° Маҳсулот харидорга йўналтирилишидан олдин лаборатория синовидан ўтказилади;
° Мамлакатимиз бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

Манзил: Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани;

☎️ Алоқа маркази:

📞
+998555000001

Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Instagram | Telegram | Facebook
👍2
Forwarded from UzPFL
📋 🇺🇿 O‘zbekiston Superkubogi uchun super bellashuv!

27-fevral kuni “Paxtakor” yoki “Nasaf” klublaridan biri ushbu 🏆 sovrinni o'ziniki qilib oladi!

📲 https://t.me/uzpfl
👍4
Forwarded from Turon Eco Cement
"TURON ECO CEMENT" - рақобатда енгилмас сифат!

❎ Иқтисодиётда рақобат бўлмаса, табиийки, ривожланиш бўлмайди!

📊 "TURON ECO CEMENT" корхонаси рақобатчилари кўплигини англаган ҳолда, бошқа корхоналардан фарқ қиладиган юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал суръатларда давом эттирмоқда!

🏭 Энг янги технологиялар билан ишлаётган етук мутахассислар узлуксиз маҳсулотнинг сифат назоратига эътиборини қаратмоқда!

✅ "TURON ECO CEMENT" - рақобатчилар кўп, бироқ халқ кимнинг маҳсулотини танлашни билади!

☎️
Алоқа маркази:

📞 +998555000001

Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Instagram | Telegram | Facebook
👍2
Forwarded from Proliga
📋 Pro liga qur’asi Futbol-TV orqali jonli efirda namoyish etiladi — https://pfl.uz/uzb/news/detail/13990

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍1
Про лига қуръаси Футбол-ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тақвим режасига кўра, Про лигада 2022 йилги мавсум 7 март санасида старт олади. 
Про лига клублари ўзларининг дастлабки турдаги рақибларини мусобақа стартига 18 кун вақт қолганида билиб олади. Қуръа ташлаш 17 февраль куни соат 20:10 дан бошлаб Футбол-ТВ телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати
👍5🔥3
Тошкентдаги йиғин давом этмоқда, эртага "Локомотив" билан ўйнаймиз

Аввал хабар берганимиздек, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакилларининг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Мазкур тайёргарлик доирасида эртага Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши назорат учрашуви ўтказилади. Ҳар икки жамоа вакилларининг ўзаро келишувига кўра, мазкур ўйин соат 11:30да Қибрайдаги "Роҳат" спорт мажмуаси майдонида бошланади.


Назорат учрашуви.

"Локомотив" - "Турон"

🗓16.02.2022

⏰11:30.

🏟Қибрай. "Роҳат" спорт мажмуаси майдони.

Ўтказиб юборманг! Учрашув "Турон-медиа" ишчи гуруҳи томонидан клубимизнинг YOUTUBE тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#учрашув #синов #омад #муваффақият #ишонч #жамоа #турон
👍5🔥3
Кун давомида:

- Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз машғулотларидан фото ва видео лавҳалар;

- Клубимиз вакилларининг бугун тунда бўлиб ўтадиган ЕЧЛ учрашувлари ҳақидаги қизиқарли фикр ва мулоҳазалари.


Биздан узоқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Турон-медиа" ишчи гуруҳи Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамизнинг эрталабки машғулотларидан махсус видео лавҳа тайёрлади.

Фитнес залида ва ўйин майдонида ташкил этилган машғулотлар қизиқарли ва қувноқ кайфиятда бўлиб ўтди.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #матонат #муваффақият #жамоа #турон
Смотрите "Turon mashg'ulotlarni davom ettirmoqda." на YouTube
https://youtu.be/yCtcuoNLWqo
Бугун тунда бўлиб ўтадиган ПСЖ - "Реал Мадрид" учрашуви ҳақида клубимиз вакилларининг фикрлари

Барчангизга маълум, бугун тунда Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида ПСЖ - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтади. Биз мазкур ўйин олдидан айни дамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган асосий таркиб жамоамиз вакилларининг фикрлари билан қизиқдик.


- Вадим Барнич, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: - "Анчадан буён бу икки клуб ўртасидаги ўйинларни кўра олмадим. Ҳозирда парижликлар таркибида Месси, Неймар, Мбаппе каби кучли ижрочилар бор. Тахминимча, кейинги босқичга ПСЖ чиқса керак".

- Азизхон Исомиддинов, ёрдамчи мураббий: - "Фикримча, бу учрашувда ПСЖ ғалабага эришади. Айни дамда таркиб борасида парижликлар устун. Лекин шуни унутмаслик керак, "Реал Мадрид" клубида ЕЧЛнинг катта тажрибаси бор. Улар ушбу мусобақада жами 13 бор ғалаба қозонишган. Жуда қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Бугун ПСЖ ғалабага эришса ҳам Мадриддаги жавоб ўйинида қандай натижа қайд этилишини олдиндан айтиш жуда қийин".

- Нозимжон Саматов, маъмур: - "Бугунги ўйинда катта эҳтимол билан ПСЖ ғалабага эришади. Жавоб ўйини натижаси ҳақида бугун хулоса қилиш мумкин. Барибир, кейинги босқичга парижликлар ўтишига шубҳа қилмаяпман".

- Мирзоҳид Жалилов, жамоа дарвозабони: - "Бугунги рақиблар ЕЧЛда анча эрта тўқнаш келиб қолишди. Тахминимча, кейинги босқичга ПСЖ чиқади. Икки ўйин натижасига кўра "Реал Мадрид" мусобақани тарк этиши катта эҳтимол, чунки айни дамда парижликлар таркиб борасида устунроқ".

Исмоилжон Охунжонов, жамоа ҳимоячиси: - "Бугунги ўйинда ПСЖ ғалабасини тахмин қилаяпман. Жавоб учрашувида ҳам катта эҳтимол билан парижликлар ғалаба қозонишади ва "Реал Мадрид" мусобақани тарк этади".

- Сиёвуш Хабибуллоев, жамоа легионери: - Мен аввалдан "Реал" Мадридга мухлислик қиламан. Мадридликлар 13 бора ЕЧЛни ютишган ва уларда бу борада улкан тажриба бор. Ҳар икки ўйинда ҳам "Реал Мадрид"га мухлислик қиламан".

- Саидафзалхон Аҳроров: - "Бугунги ўйинда катта эҳтимол билан ПСЖ ғалаба қозонади. Ҳозирги кунда парижликлар таркибида жуда кучли футболчилар бор. Жавоб ўйинида ҳам ПСЖ ғалаба қозонса керак".

"Турон" матбуот хизмати
👍14