"Шўртан" вакиллари ижросидаги жарима зарбаси ноаниқ якунланди.
Жуда хавфли! Мезбонлар футболчиси Исломбек Баратов жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади! Ноаниқ!
Энди вакилларимиздан ҳужум! Абдуғани Камолов чап қанотдан жарима майдони ичкарисига узатма берганди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этишга эришдилар.
👍1
Мирзоҳиднинг зарбаси дарвоза тўсини бир оз юқорисидан ўтиб кетди!
🟨Сариқ карточка
Мезбонлар футболчиси Ҳожиакбар Юнусов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Мезбонлар футболчиси Ҳожиакбар Юнусов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Ўйин суръати жуда юқори! Ҳар икки жамоа вакиллари майдонда жиддий кураш олиб бормоқдалар.
Мезбонлар бурчак зарбаси ижро этишди. Вазият жамоамиз ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
Мезбонлар футболчиси Исломбек Баратовда яхши имконият юзага келганди, ёш ҳужумчининг зарбаси ноаниқ чиқди.
Ким Бо Йонг дриблинг эвазига ҳимоячилардан ўтиб кетишга уринганди, бироқ сўнги паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.