PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Учрашув аввалида жамоавий суратлар.

#SHURTAN_PRESS
👍4
Ўйин жараёнидан лавҳалар.

#SHURTAN_PRESS
👍4
Про-лига. 1-тур.

"Шўртан" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Эҳҳҳҳ... Сардор Абдунабиев яхши вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ бу вазиятда ўйиндан ташқари холат бор экан.
👍3
Яна бир вазият!!! Хумоюн Муртозаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.
👍3
Навбатдаги вазият! Марлен Чобанов! Ҳимоячимизнинг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
👍6
Ким Бо Йонг ҳимоячилар қуршовида бўлганига қарамасдан боши билан дарвоза томон зарба йўллашга муваффақ бўлганди, бироқ кореялик футболчининг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Про-лига. 1-тур.

"Шўртан" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
👍8
Жамоамиз сардори Сардор Абдураимов рақиб жарима майдони ичкарисида йиқилганди, бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди.
👍4
Низомиддин Зиёвутдинов! Жамоамиз посбони мезбонлар футболчиси Сарвар Бўроновнинг кучли зарбасини маҳорат кўрсатиб бартараф этди!
👍3
Хушнудбек Авиловнинг олдинги чизиққа йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Сардор Абдураимов ўрнига Сардор Тельяков ўйинга қўшилди.
Сардорлик боғичи Аъзамжон Алиевга ўтди.
🟥Қизил карточка

Марлен Чобанов иккинчи бор сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди.
👍4
Пенальти! Мезбонлар фойдасига!