Эҳҳҳҳ... Абдуғани Камоловнинг узатмасидан сўнг Азиз Ибрагимов боши билан дарвоза томон зарба йўллаганди, бир оз ноаниқ!
Про-лига. 1-тур.
"Шўртан" - "Турон" 1:2 #LIVE
(Иккинчи бўлим)
Голлар: Абдухолиқ Қурбонов-пен., 68 (1:0), Аъзамжон Алиев, 74 (1:1), Абдуғани Камолов, 82 (1:2)

👍12🔥3
Иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқалари янада шиддатли тус олмоқда.
Фан клубимиз вакиллари Ғузордаги "Марказий" ўйингоҳда жамоамизни тинимсиз олқишлаб турибдилар.
Иккинчи бўлимга бош ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.
Вакилларимиз жарима зарбасидан сўнг яхши имкониятга эга бўлишганди, бироқ мезбонлар посбони тўпни эгаллаб олди.
👍12🔥9
Мард йигитлар!!! Ғалаба учун барчангизга раҳмат!!!
👍29👏3❤2🔥2🤩2
Про-лига. 1-тур.
"Шўртан" - "Турон" 1:2 #Тугади
Голлар: Абдухолиқ Қурбонов-пен., 68 (1:0), Аъзамжон Алиев, 74 (1:1), Абдуғани Камолов, 82 (1:2).
Учрашув якунланди!

👍38🤩7🔥1👏1
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga. 1-turidan o'rin olgan SHO'RTAN — TURON (1:2) uchrashuvining eng yaxshi futbolchisi — A’zamjon Aliyev
📲 https://t.me/ProLigaUZB
📲 https://t.me/ProLigaUZB
🔥8
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga. 1-tur uchrashuvlari start oldi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda
📲 https://t.me/ProLigaUZB
📲 https://t.me/ProLigaUZB
👏13👍3🤩2
Анвар Бердиев: "Футбол эмоцияларга бой ўйин. Яратиб берилаётган шароитлар учун хомийларимизга миннатдорчилик билдирамиз"
Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Авваламбор, барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Бугун жуда қийин учрашув ўтказдик. Биз "Шўртан"га қарши баҳс осон кечмаслигини билардик ва шунга мос тарзда тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси биз ўйлагандек якун топди, ғалабага эришдик. Эндиликда бу ўйин тарихда қолади. Олдимизда бутун бошли мавсум кутиб турибди, тез фурсатларда навбатдаги ўйин тайёргарлигини бошлашимиз лозим.
- Марлен Чобановнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз?
- Футбол бу - эмоцияларга бой ўйин. Вазиятни такроран кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Марлен Чобанов жамоамизга янги мавсум олдидан келиб қўшилди. Олдинда ҳали бу футболчининг жамоамизга ёрдами тегишига ишонамиз. Албатта, у билан тушунтириш олиб борамиз. Ҳимоячи вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилишни ҳам билиши керак. Айтиб ўтганимдек, футбол эмоцияларга бой ўйин. Айрим вазиятларда футболчи ўзини бошқара олмай қолади.
- Ҳисобда ортда бораётган "Турон" ўйин якунида ғалабага эришди. Бунга "Шўртан"нинг бўшашгани сабаб бўлди деб ўйлайсизми?
- Йўқ, "Шўртан" бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Ғузорликларни учрашув давомида бўшашди деб айта олмайман. Мен ҳар доим жамоамиз футболчиларига таъкидлаб келаман, ўйин ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, охиригача ўйнаш керак. Ҳар бир вазиятни эътибордан четда қолдирмай ҳаракат қилган жамоа ғалаба қозонади.
- Жамоанинг ҳозирги таркиби Про-лигада қандай натижа учун кураша олади деб ўйлайсиз?
- Аввало, бизга яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз хомийларига миннатдорчилик билдираман. Хомийларимиз биз истаган футболчиларни жамоага жалб этишди, айрим футболчиларни таркибда сақлаб қолишди. "Турон"да футбол ўйнаш учун барча шароитлар яратилган. Олдимизга янги мавсумда Про-лигада чемпионликни қўлга киритган холда жамоани Суперлигага қайтариш вазифаси қўйилган. Биз барчамиз ушбу мақсадни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишга тайёрмиз.
"Турон" матбуот хизмати

👍28❤2🔥1
Асрор Алиқулов: "Турон"нинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Жамоамиз юқори ўринлар учун кураша олади"
Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди
- Бугунги учрашувга "Турон" жамоасининг кучли томонларини, ўйин услубини ўрганиб чиққан холда режа тузгандик. Афсуски, рақиб дарвозасига гол киритганимиздан сўнг футболчиларимиз бўшашиб қолишди. Ўйин якунига қадар бир хил темпда ўйнай олмадик. Шу сабабдан "Турон" иккита гол киритди деб ўйлайман. Ғалаба қозона туриб якунда дуранг ҳам эмас, мағлубиятга учрадик.
Меҳмонлар дарвозасига гол киритганимиздан сўнг футболчиларга ўйин темпини тушириш бўйича кўрсатма берганимиз йўқ. Аксинча биз кўпроқ тўп назоратига урғу қаратмоқчи эдик. Лекин ўйин давомида бундай бўлмади, биз кўп вазиятларда тўпни йўқотиб қўйдик, якка курашларни бой бердик. Умумий айтганда, ёмон ўйин ўтказмадик.
Таркибга жамоамизда ўйнашни истаган футболчиларни жалб этдик. Бугунги ўйиндаги мағлубият ҳозир ҳеч нарсани англатмайди. Жамоамиз юқори ўринлар учун кураша олишига ишонаман. Ҳозирги таркибимиз чемпионатдаги бошқа жамоалардан кам эмас, биз чемпионат давомида албатта юқори ўринлар учун курашамиз.

👍12