PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади

19 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзо барча клуб ўзининг Ўзбекистон Coca-Cola кубогидаги рақибларини билиб олади.
Жараён “Спорт” телеканали орқали соат 21:20 дан бошлаб жонли эфирда кўрсатилади.

Гуруҳ босқичида 2021 йилги мавсумда бўлгани каби 24 та жамоа кураш олиб боради. “Пахтакор” ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчиси сифатида мусобақага 1/8 финалдан эътиборан қўшилади. “Насаф” клуби 15 март куни “Банияс”ни таслим қила олса, турнирни 1/8 финалдан бошлайди, йўқса у ҳам гуруҳ босқичидаги рақибларини 19 март куни билиб олади.

Шу куни мусобақанинг саралаш босқичига ҳам қуръа ташлаб берилади. Саралаш ўйинлари ҳақида бироздан сўнг аниқроқ маълумот тақдим этилади.

Шунингдек, анъанага кўра 2022 йилги кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номига ҳам қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Даъвогар стадионлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда қуръага қадар маълум қилинади.


ЎзПФЛ матбуот хизмати
👍8🔥2
"Арал Самали" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Про-лиганинг 2-турида "Арал Самали"га қарши майдонга чиқади. Айни кунларда мазкур учрашувга тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.

Эътиборингизга "Ўзбекистон" ўйингоҳида ташкил этилган бугунги машғулотлардан олинган лавҳаларни ҳавола этамиз.


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #матонат #муваффақият #жамоа #турон
👍10🔥4👏1
Forwarded from Championat.asia
Про-Лига. Эртага Яйпанда очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Ўйиндан олдин эса концерт https://championat.asia/t/HQz3Ljlm

Обуна бўлинг 👉 @championatasia
👍8
Шошилинг ва улгуриб қолинг!

"Ўзбекистон" ўйингоҳи кассаларида эртанги ўйин учун кириш чипталари сотуви давом этмоқда!

Қўшимча маълумотларни
+998902928515 ва +998996314494 алоқа рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Очилиш маросими, байрамона концерт ва ажойиб футбол учрашуви сизни кутмоқда!
👍16👏1
Forwarded from Proliga
📋 Pro liga. 2-tur uchrashuvlari rasmiylari — https://pfl.uz/uzb/news/detail/14045

📲 https://t.me/ProLigaUZB
"Арал Самали" билан ўйинда Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Про-лиганинг 2-тури доирасида ўз майдонида Нукуснинг "Арал Самали" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

🇺🇿 Про-лига.

🗓 2-тур. 12-март, шанба.

⏰18:00.

🏟Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.

ТУРОН - АРАЛ САМАЛИ

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
Ўтказиб юборманг!

Чипталар сотуви "Ўзбекистон" стадиони кассаларида давом этмоқда!


Қўшимча маълумотларни
+998996314494 алоқа рақами орқали олишингиз мумкин.
👍12
Эртанги учрашувда жамоалар ҳаракат қиладиган либослар ранглари.

"Арал Самали" кўк-оқ, вакилларимиз қизил-оқ рангли либосларда майдонга чиқишади.
👍9
ТУРОН - АРАЛ САМАЛИ

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган учрашув учун жамоамизнинг 23 нафар футболчилардан иборат кенгайтирилган таркиби.


#TURON_MEDIA
👍19👏2
ТУРОН - АРАЛ САМАЛИ

Клубимиз матбуот хизмати томонидан тайёрланган бугунги учрашув дастурномаси.