Исломбек Сейтназаров: " "Бугун яхши ўйин ўтказдик. "Турон" ажойиб жамоа экан"
Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар клуби бош директори Исломбек Сейтназаров матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугун яхши учрашув бўлди. Хабаринглар бор, биз сунъий майдонларда ўйин ўтказамиз. Бугун ҳақиқий майсага эга бўлган жамоада футболчиларимиз бир оз қийналишди. Иккинчи бўлимда майдонга мослашиб олдик ва ўйинимиз бирмунча кучайди. "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз, навбатдаги ўйинларда жамоага омад ёр бўлсин.
- Тажрибали футболчи Наврўзбек Алимовнинг захирага олишининг сабаби нима?
- Биз чемпионат бошланишига 10 кун қолганда йиғинларга киришдик. Тошкент шаҳрида бир ҳафталик йиғин ўтказдик. Наврўзбек Алимовнинг ҳозирда жисмоний имконияти тўлиқ 90 дақиқани ўтказишга имкон бермайди. Шунингдек, унда тиззасидан олган жароҳати бор. Шу сабабдан биз уни захирага олишга мажбур бўлдик. Албатта, кейинги ўйинларга янада тикланиб боради ва унга кўпроқ дақиқа ўйнашга имконият берамиз.
- Нега жамоа бош мураббийи Тимур Турдиев бугунги учрашувда қатнаша олмади?
- Бош мураббий Тимур Турдиев ҳозирда ПРО лицензияси учун ўқув курсларида иштирок этмоқда. Шу сабабдан бугунги ўйинда қатнаша олмади. Насиб бўлса, бош мураббий кейинги ўйинларда жамоамизга яқиндан ёрдам беради.
Шу ўринда "Турон" футбол клуби раҳбариятига айтмоқчи бўлган фикрларим бор эди. "Турон" жуда ажойиб жамоа, Яйпанга келиб ўз кўзимиз билан танишиб яна бир бор бунга гувоҳ бўлдик. Шу каби шароитларга эга жамоа шакллантирганликлари учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.
"Турон" матбуот хизмати

👍14❤1
Сардор Абдураимов: "Қўлга киритилаётган ютуқлар мураббийларимиз кўрсатмалари асосида бўлмоқда. Яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз"
Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (3:0) учрашувидан сўнг жамоамиз сардори, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Абдураимов ҳам бош мураббий билан биргаликда матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйиндаги ғалабамиз осонликча қўлга киритилмади. Уйдаги биринчи очилиш ўйини бўлганлиги туфайли озроқ ҳаяжон ҳам кўзга ташланди. Ўйиннинг бизнинг фойдамизга якунланганидан хурсандмиз. Эришган ютуқларимиз мураббийларимизнинг кўрсатмалари асосида қўлга киритилмоқда. Клубимиз раҳбариятига яратиб берилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз.
- "Бухоро" билан кечадиган ўйин олдидан қандай фикрларингиз бор?
- Бугунги ўйин натижасини унутган холда навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлаймиз. Мураббийларимиз кўрсатмалари асосида ўйинга яхши тайёрланиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз.

👍15
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga. 2-tur uchrashuvlari start oldi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda
📲 https://t.me/ProLigaUZB
📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍13🔥9👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍25🔥6❤3😁2
👍6😁1🤩1