Ҳозиргина UzREPORT TV орқали "Бухоро" - "Турон" баҳси трансляцияси бошланди.
👍3
Учрашувни таниқли шарҳловчи Ҳасан Турдалиев бевосита шарҳлаб боради.
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
Бугунги учрашувда "Бухоро" оқ, жамоамиз вакиллари қизил рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Амирулло Собиров бошчилигидаги фан клубимиз вакиллари жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионига етиб боришган.
👍2
Ҳимоя чизиғимизда юзага келган хатодан унумли фойдаланган Собит Синдаров жамоамиз дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
👍4🤩1
Вакилларимиздан ҳужум! Эҳҳҳ... Абдуғани Камоловнинг чап қанотдан йўллаган узатмасига ҳужумчиларимиз улгурмай қолишди.
👍3
Яна бир ҳужум! Аъзамжон Алиев рақиб жарима майдони ичкарисига ёриб кирмоқчи бўлганди, вазият бир оз муваффақиятсиз якунланди.
Вакилларимиз ўйиндаги ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.