PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
👍8
Ўзбекистон туманида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” старт олди

Бугун Ўзбекистон туманида спортнинг футбол, мини-футбол ва шахмат турлари бўйича “Давлат хафсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақасига старт берилди.

Ушбу мусобақаларда тумандаги 75 та маҳаллалардан 4 та секторларга бўлинган холда 16-30 ёшли бўлган уюшмаган ёшлар вакилларидан иборат жамоалар иштирок этади.

Навбатдаги спорт тадбирлари ҳам давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланди.

Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими вакиллари қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади.

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни бугунги спорт билан байрами табриклади.

Тантанали очилиш тадбирида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури тақдим этилди.

Мусобақалар 27 майга қадар давом этиши белгиланган.

Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчиларга “ДХХ кубоги”, диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилади.

@uzbaxborotxizmati
👍8😁1
🇺🇿Ўзбекистон Coca-Cola кубоги.

🗓 Гуруҳ босқичи. 1-тур. 9-апрель, шанба.

⏰18:00.

🏟"Ўзбекистон" ўйингоҳи.

ТУРОН - ШЎРТАН

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ойбек Калахўжаев, Сардор Миродилов, Хусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зохир Акрамхонов.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍5👏1
"Турон"-"Шўртан" учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Хабарингиз бор, жамоамиз 9-апрель, шанба куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши майдонга тушади. Шу муносабат билан бугундан "Ўзбекистон" ўйингоҳи кассаларида мазкур учрашув учун кириш чипталари сотувга чиқарилди.


🇺🇿 Ўзбекистон Coca-Cola кубоги.

🗓 Гуруҳ босқичи.1-тур.

⏰18:00.

🏟Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.

ТУРОН - ШЎРТАН

Ўтказиб юборманг! Барча футбол ишқибозларини "Ўзбекистон" ўйингоҳига чорлаймиз!

Чипталар савдоси бўйича қўшимча маълумотларни
+998996314494 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #чипта #мухлис #атмосфера #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13🔥1
Эртага катта футбол куни!

Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтиши кутилаётган беллашувни ўтказиб юборманг!

Чипталар сотуви "Ўзбекистон" стадиони кассаларида давом этмоқда.

Рамазон ойи муносабати билан рўзадор футбол мухлисларига ўйингоҳимизда ифторлик учун шароитлар ташкил этилади.

Қўшимча маълумотларни
+998996314494 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин.
👍8👏2😁1
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro ligada mart oyining eng yaxshi futbolchisi — Humoyun Murtozayev (“Turon”) – 4 o‘yin, 3 gol

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍11😁1
БУГУН КАТТА ФУТБОЛ КУНИ!

🇺🇿Ўзбекистон Coca-Cola кубоги.

🗓 Гуруҳ босқичи. 1-тур. 9-апрель, шанба.

⏰18:00.

🏟"Ўзбекистон" ўйингоҳи.

ТУРОН - ШЎРТАН

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ойбек Калахўжаев, Сардор Миродилов, Хусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зохир Акрамхонов.

Эслатма: Рамазон ойи муносабати билан футбол учрашуви вақтида "Ўзбекистон" ўйингоҳининг турли худудларида рўзадор мухлислар учун ифторлик шароитлари ташкил этилади.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍10👏3❤2
Бугун Яйпанда катта футбол куни!

Чипталар сотуви давом этмоқда!

Биз сизни стадионда кутамиз!

Ўтказиб юборманг!
👍7🔥5😁3
ТУРОН - ШЎРТАН

Клубимиз матбуот хизмати томонидан тайёрланган бугунги учрашув дастурномаси.
👍2
Бугун Яйпанда катта футбол куни!

Шошилинг ва улгуриб қолинг! "Турон" - "Шўртан" учрашуви учун кириш чипталари тобора оз қолмоқда!

Футбол учрашуви вақтида "Ўзбекистон" ўйингоҳи худудида рўзадор мухлислар учун ифторликлар улашилади.
👍6
Forwarded from Jahongir Ahmedov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍29
"ЎФА Биринчилиги-2022". U-16 жамоамиз кичик дербида йирик ғалабага эришди

Бугун "ЎФА Биринчилиги-2022" мусобақасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Миржалол Жўраев ва Давронбек Юлдашевлар мураббийлигидаги U-16 жамоамиз ўз майдонларида "Қўқон-1912" (U-16) вакилларига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалабага эришдилар. Ёшларимиз сафида голларни Иброҳим Мўсинжонов (3 та), Отабек Мирзамаҳмудов (1 та), Латифбек Қосимов (1 та) лар киритишга муваффақ бўлишди. Бир гол меҳмонлар ҳимоячисига автогол сифатида қайд этилди.


“ЎФА Биринчилиги-2022"

3-тур.

"Турон" (U-16) - “Қўқон-1912" (U-16) 6:2

"Турон" (U-16): Диёрбек Олимов, Авазбек Қодиров, Жасурбек Очилов, Салоҳиддин Акрамов, Озодбек Муроджонов, Отабек Мирзамаҳмудов, Латифбек Қосимов, Озодбек Имомалиев, Музаффар Набиев, Асадбек Қодиров, Иброҳимжон Мўсинжонов.
Захира: Исломжон Шарипов, Орифжон Аҳмаджонов, Сардор Солиев, Отажон Иномов, Илёс Акрамов, Сайдуллохон Сайдуллаев, Шохжаҳон Шарипов, Жасурбек Абдуллаев.

"Турон" матбуот хизмати
👍12