Ўйин ҳарорати жуда юқори! Жамоалар майдонда тиним билмай жиддий кураш олиб бормоқдалар.
Вакилларимиздан ҳужум! Марлен Чобанов! Биласизми, ҳозир ҳимоячимиз узоқ масофадан зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни очиб қўйиши мумкин эди!
Чобановнинг зарбаси жуда хавфли чиққанди, бу вазиятда меҳмонлар посбони биринчи уринишда тўпни қўлидан чиқариб юборди, такрорий уринишда эгаллаб олди.
"Шўртан" посбони Акобир Тўраев бир неча маҳорат кўрсатиб жамоасини голлардан сақлаб қолди.