Айни дамда FUTBOL TV телеканалида "Янгиер" - "Турон" учрашуви трансляцияси бошланди.
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
Илк дақиқаларданоқ ҳужум ташкил этган вакилларимиз бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни мезбонлар ҳимоя чизиғи вакиллари қайтаришга эришдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амирулло Собиров бошчилигидаги фан клубимиз вакиллари жамоамизни "Янгиер" марказий стадионида тинимсиз қўллаб-қувватламоқдалар.
👍7🔥3
Жамоамиз сафида ўзгариш:
Абдуғани Камолов ўрнига Сиёвуш Хабибуллоев ўйинга қўшилди.
Абдуғани Камолов ўрнига Сиёвуш Хабибуллоев ўйинга қўшилди.
Аъзамжон Алиевнинг узатмаси ўтмай қолди, акс холда вакилларимизда яхши имконият юзага келаётганди.
Юзага келган тўхталишдан фойдаланиб жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев футболчиларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.
Хушнудбек Авилов ҳимояда фаоллик намойиш этиб мезбонларнинг ҳужумини бартараф этди.
Эҳҳҳ... Мирзоҳид Мирзамаҳмудов тўпни олдинга беришга бир оз кеч қолди, бу вазиятда Хумоюн Муртозаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
Бобурбек Қосимов! Тажрибали футболчи катта қийинчилик билан мезбонлар ҳужумини қайтаришга эришди.
Бу вазиятда мезбонлар Мирзоҳид Мирзамаҳмудовга нисбатан қўполлик ишлатишганди.