Юзага келган тўхталишдан фойдаланиб жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев футболчиларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.
Хушнудбек Авилов ҳимояда фаоллик намойиш этиб мезбонларнинг ҳужумини бартараф этди.
Эҳҳҳ... Мирзоҳид Мирзамаҳмудов тўпни олдинга беришга бир оз кеч қолди, бу вазиятда Хумоюн Муртозаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
Бобурбек Қосимов! Тажрибали футболчи катта қийинчилик билан мезбонлар ҳужумини қайтаришга эришди.
Бу вазиятда мезбонлар Мирзоҳид Мирзамаҳмудовга нисбатан қўполлик ишлатишганди.
ГОООООООЛЛЛ!!!
Супергол! Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг ўзи жарима зарбасидан супергол урди!
Супергол! Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг ўзи жарима зарбасидан супергол урди!
👍12👏2
🟨Сариқ карточка
"Янгиер" футболчиси Бунёдбек Абдуманнонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
"Янгиер" футболчиси Бунёдбек Абдуманнонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👍6
Мезбонлар ижросидаги бурчак зарбаси хавфли чиққанди, вазият жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов томонидан бартараф этилди.
👏5👍2
👍4
Мезбонлар Сиёвуш Хабибуллоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
Вуҳҳҳҳ!!! Сардор Абдураимовнинг жаримадан йўллаган узатмасига Хумоюн Муртозаев бир озгина етмай қолди! Акс холда иккинчи тўпни ҳам киритишимиз муқаррар эди!
👍4
"Янгиер" сафида ўзгариш:
Жаҳонгир Абдусаломов ўрнига Темур Усмонов ўйинга қўшилди.
Жаҳонгир Абдусаломов ўрнига Темур Усмонов ўйинга қўшилди.
Мезбонлар ҳужум ташкил этишди, ҳозиргина майдонга туширилган Темур Усмоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
Биринчи бўлим сўнги дақиқаларига келиб ўйиндаги шиддат янада ортди.