Вакилларимиз бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Бу вазиятда Умиджон Ўктамалиевнинг ҳаволатиб жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмасига Авазжон Муродов боши билан зарба йўллаганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
Вуҳҳҳ!!! Умиджон Ўктамалиев чап қанотдан ажойиб рейд ташкил этиб қулай вазиятга чиқиб бораётганди, сўнги паллада ҳимоячи тўпга улгуриб қолди.
👍1
Бош ҳакам жамоаларга сув ичиб олиш учун бир дақиқалик имконият тақдим этди.
"Нефтчи" вакиллари жарима зарбаси ижро этишганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
👍4👏1🤩1
Умиджон Ўктамалиев ўз қанотини ўзгартирди, ёш ярим ҳимоячимиз энди ўнг қанотда ўйнамоқда.