PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўз якунига етди, танаффус.
U-19 Биринчилиги. 4-тур.

"Нефтчи" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0
#Танаффус

Биринчи бўлим якунланди!
👍3🤩1
Учрашув жиддий курашларга бой тарзда ўтмоқда.
Беллашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди!
U-19 Биринчилиги. 4-тур.

"Нефтчи" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Вакилларимизда жарима тўпи.
Зарба йўлланди! Эҳҳҳҳ... Умиджон Ўктамалиевнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетмоқда!
👍4
Энди "Нефтчи" вакилларида жарима тўпи.
Азамат Толибжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Отабек Агеев ушлаб олишга эришди.
Ўйиндаги шиддат жуда юқори! Жамоалар майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш олиб бормоқдалар.
Майдон марказида Абдураҳим Сайдуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
Вакилларимиз тўпни тезда ўйинга киритиб юбориб ҳужум ташкил этишганди, вазият мезбонлар ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
👍4👏1
Вуҳҳҳ!!! "Нефтчи" (U-19) вакили Дилёрбек Бахтиёров жамоамиз дарвозабони Отабек Агеев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, посбонимиз тўпни қайтаришга эришди.
👍4👏1
U-19 Биринчилиги. 4-тур.

"Нефтчи" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйин жараёнидан лавҳа. Ёшлар жамоамиз вакиллари ижросидаги жарима зарбаси хавфли чиқди.
👍2
Мезбонларда яна бир вазият! Акобиржон Аҳмаджоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Отабек Агеев қайтаришга эришди.
👍2👏1
Муҳаммаджафар Усмонов чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди.