Меҳмонлар биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кетма-кет 3 бор бурчак зарбасини ижро этишди.
"Машъал"нинг хавфли тус олаётган ҳужумини Мирзоҳид Мирзамаҳмудов бартараф этишга муваффақ бўлди.
Вакилларимиздан ҳужум! Сал қолди!!! Бу вазиятда Сиёвуш Хабибуллоевнинг чап қанотдан йўллаган узатмасига Хумоюн Муртозаев бир озгина етмай қолди!
👍4
Яна бир ҳужум! Вуҳҳҳ!!! Бобурбек Қосимовнинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб йўллаган зарбасини "Машъал" посбони қийинчилик билан қайтарди!
🤩6
Ҳужум кетидан ҳужумлар!!! Ҳозирги вазиятда вакилларимизнинг кетма-кет 3 бор меҳмонлар дарвозаси томон йўллаган зарбаларини ҳимоячилар қайтаришга эришдилар.
👏6
"Машъал" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди. Бу вазиятда тўпга бир оз кеч қолган Беҳруз Саъдиллоев жарима майдонимиз ичкарисида йиқилиб тушди, бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди.
Учрашувдаги шиддат жуда юқори! Бугун майдонда 6 очколик ўйин бўлмоқда!
👍2