Хумоюн Муртозаев жуда қулай вазиятга чиқиб бораётганди, ҳимоячи ва дарвозабон қийинчилик билан хавфни бартараф этишга муваффақ бўлдилар.
🔥4👍1
Майдон марказига яқин жойда вакилларимиз ўйин қоидасини бузишди.
🔥4
Тўп ўйинга киритиб юборилди, бу вазиятда фаоллик кўрсатган вакилларимиз хавфни бартараф этишнинг уддасидан чиқдилар.
👍4🔥1
Хушнудбек Авилов узрқ масофадан мезбонлар дарвозаси томон кучли зарба йўллаганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
🔥5
Сардор Тельяковга нисбатан ўйин қоидаси бузилди, футболчимизга тиббий ёрдам кўрсатилди.
🤩4
🟨Сариқ карточка
Хумоюн Муриозаев майдон марказида ишлатган қўполлиги учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Хумоюн Муриозаев майдон марказида ишлатган қўполлиги учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👏5🤩2
Мезбонлар сардори Мирас Карлибаев томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, Ғолиббек Сарибоев тўпни жарима майдонимиздан узоқлаштиришга эришди.
👍6🔥2🤩1
Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишганди, Марлен Чобанов боши билан тўпни қайтарди.
🔥4🤩3
Эрбол Сейтназаровнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган тўпини Низомиддин Зиёвутдинов эгаллаб олди.
🔥6👏4👍1
ГОООООЛЛЛЛ!!!
Хумоюн Муртозаев! Жамоамиз тўпурари Нукусда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда!
Хумоюн Муртозаев! Жамоамиз тўпурари Нукусда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда!
👏30👍5🔥5🥰2❤1🎉1🤩1