Куни кеча бўлиб ўтган "Турон" - "Бухоро" учрашувида жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ногирон-ампутант футболчилардан иборат Фарғона вилояти терма жамоаси вакиллари ташриф буюришди. Футбол беллашуви якунида клубимиз таъсисчилари Қодирхон Аҳмедов ва Олимхон Аҳмедовлар билан ногирон-ампутант футболчилардан иборат вилоят терма жамоаси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди ҳамда эсдалик учун махсус фотосуратга тушилди. Мазкур учрашув давомида "Турон" футбол клубига ногирон-ампутант футболчилардан иборат вилоят терма жамоасининг махсус ташриф қоғози тақдим этилди.
👍6
👍4
👍3