Вакилларимиз бу сафар чап қанотдан жарима майдонига яқинроқ жойдан зарба йўллаш имкониятига эга бўлдилар.
Қандай зарба!!! Абдураҳим Сайдуллаев! Унинг "жонли девор" устидан ошириб йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвозага кириб кетаётганди! "Машъал" посбони тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
👍4
Бурчак зарбасини яна Абдураҳим Сайдуллаевнинг ўзи амалга оширади.
Тўп жарима майдони ичкарисига етказиб берилди! Дастлаб Озодбек Рашидов, кейинроқ Муҳаммаджафар Усмоновларнинг дарвоза томон йўллаган зарбалари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
👍2👏1
👏4
Яна бир вазият! Бу сафар Азизбек Илҳомжоновнинг қанотдан йўллаган узатмаси жуда хавфли чиққанди, дарвозабон муштлари билан уриб тўпни ўз жарима майдонидан узоқлаштирди.
Навбатдаги имконият! Миразиз Маҳаммадалиев! Ёш ҳужумчимиз тезкорлик билан мезбонлар жарима майдони ичкарисига ёриб кирди, шериклари томон узатма берди, сўнги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда!
Тўп етказиб берилди! Вуҳҳҳ!!! Авазжон Муродовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
U-19 Биринчилиги. 10-тур.
"Машъал" (U-19) - “Турон" (U-19) 1:0 #Танаффус
Гол: Руслан Бобоқулов (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
"Машъал" (U-19) - “Турон" (U-19) 1:0 #Танаффус
Гол: Руслан Бобоқулов (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
👍6