👍7🎉1
Ҳар икки жамоа вакиллари учрашувни фаол ҳужумлар билан ўтказмоқдалар.
👏2
Тўп етказиб берилди! "Янгиер" вакиллари жамоамиз посбонига нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
👏2
Энди вакилларимиздан ҳужум! Миразиз Маҳаммадалиев ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этаётганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
🔥4
Абдураҳим Сайдуллаевнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмаси хавфли чиққанди, ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни ўз жарима майдонларидан узоқлаштиришди.
👍4
🎉4
"Янгиер" (U-19) жамоаси вакиллари ижросидаги жарима зарбаси ноаниқ чиқди.
👍3🔥1
Вуҳҳҳҳ!!! Вакилларимиздан ҳужум! Миразиз Маҳаммадалиев жарима майдони ичкарисида тўпни қабул қилиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди!
👏3
Эҳҳҳҳ... Ён ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари холатни қайд этмоқда.
🔥4
Озодбек Рашидовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришишди.
👏5
Ўйин суръати жуда юқори! Жамоалар тиним билмай кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқдалар.
👏4
Меҳмонлардан ҳужум! Отабек Икромов жамоамиз посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади, ноаниқ.
🔥3
Ўйиннинг боришидан ҳар икки жамоа вакиллари ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қилаётганликлари кўриниб турибди.
🔥3