PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
U-19 Биринчилиги. 11-тур.

"Турон" (U-19) - “Янгиер" (U-19) 1:0 #LIVE

Гол: Абдураҳим Сайдуллаев, 45+1 (1:0)

(Иккинчи бўлим)
Ёшлар жамоамиз сафида ўзгариш:

Миршавкат Мирёқубов ўрнига Иброҳимжон Мўсинжонов ўйинга қўшилди.
👏5
Пенальти! Меҳмонлар фойдасига!
Ҳакам жамоамиз посбони Улуғбек Раҳмонов меҳмонлар ҳужумчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб кўрсатди.
Гол! Меҳмонлар 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштиришди.
U-19 Биринчилиги. 11-тур.

"Турон" (U-19) - “Янгиер" (U-19) 1:1 #LIVE

Голлар: Абдураҳим Сайдуллаев, 45+1 (1:0), Жасурбек Иброҳимов-пен., 62 (1:1)

(Иккинчи бўлим)
❤5👍1🔥1
U-19 Биринчилиги. 11-тур.

"Турон" (U-19) - “Янгиер" (U-19) 1:2 #Тугади

Голлар: Абдураҳим Сайдуллаев, 45+1 (1:0), Жасурбек Иброҳимов-пен., 62 (1:1), Азизжон Аҳроров, 89 (1:2)

Учрашув якунланди!
👍8👏2
Forwarded from UzPFL
📋🇺🇿 U19 Chempionati. 11-tur uchrashuvlari bo'lib o'tdi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda.

📲
https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
👍7🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳа орқали "Турон" ПФКда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

#TURON_MEDIA
🤩12👍4👏1
"Турон" профессионал футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади

Ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" профессионал футбол клуби академияси учун ёш футболчиларни танловдан ўтказилган холда саралаб олиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 20 июль санасидан бошлаб 2011-2012 йилларда туғилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси,

- Номзод ёш футболчининг отаси ёки онасига тегишли паспорт нусхаси,

- 026 ёки 086 тиббий маълумотнома.


Мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш футболчилар ҳужжатларни жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб телеграм тармоғи орқали +998999589017 алоқа рақамига юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун тел: +998905063383

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Юксак марраларни биз билан биргаликда забт этинг!

"Турон" ПФК матбуот хизмати
👍22🤩1
Ёзги танаффус вақтида хориж йиғини ташкил этилади

Хабарингиз бор, Про-лигада 5-август кунига қадар ёзги танаффус эълон қилинди. Мавсумнинг қолган қисмига кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўриш, футболчиларнинг жисмоний холатларини юқори даражада ушлаб туриш мақсадида жамоамизнинг хориж йиғинини ўтказиш режалаштирилган.

Тожикистон Республикаси худудида жойлашган "Баҳористон" сиҳатгоҳида ташкил этиладиган мазкур йиғин 6-16 июль кунлари бўлиб ўтади. Шунингдек тасдиқланган режага кўра, хориж йиғини давомида 2 та назорат учрашуви ҳам ташкил этилади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#тайёргарлик #йиғин #ҳордиқ #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍12
Forwarded from Proliga
📋 Iyun oyining eng yaxshi murabbiyi uchun ovoz bering

Viktor Kumikov (“Andijon”) – 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 8:2

Anvar Berdiyev (“Turon”) – 3 o‘yin, 3 g‘alaba, to‘plar farqi 8:1

Dilyaver Vaniyev (“Mash’al”) – 3 o‘yin, 2 g‘alaba, 1 durang, to‘plar farqi 6:2

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍9
Forwarded from Proliga
🤩12👍3🎉1
Forwarded from Proliga
📋 Iyun oyining eng yaxshi futbolchisi uchun ovoz bering

Song Longji (“G‘ijduvon”) – 3 o‘yin, 4 gol

Humoyun Murtozayev (“Turon”) – 3 o‘yin, 5 gol

Eldor Karimov (“Zomin”) – 3 o‘yin, 3 gol

Sardor Sulaymonov (“G‘ijduvon”) – 3 o‘yin, 3 gol

Roki Marchiano (“Xorazm”) – 3 o‘yin, 4 gol

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍24👏2
Forwarded from Proliga
👏26🤩7👍5
"ЎФА Биринчилиги - 2022. Бугун U-14 ва U-16 жамоаларимиз навбатдаги тур учрашувларини ўтказишади.

#TURON_MEDIA
👍8👏2❤1
Ёш футболчилар учун ташкил этиладиган танловга ҳужжатлар қабули давом этмоқда

Ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" профессионал футбол клуби академияси учун ёш футболчиларни танловдан ўтказилган холда саралаб олиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 20 июль санасидан бошлаб 2011-2012 йилларда туғилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси,

- Номзод ёш футболчининг отаси ёки онасига тегишли паспорт нусхаси,

- 026 ёки 086 тиббий маълумотнома.


Мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш футболчилар ҳужжатларни жорий йилнинг 18-июль кунига қадар телеграм тармоғи орқали +998999589017 алоқа рақамига юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун тел: +998905063383

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Юксак марраларни биз билан биргаликда забт этинг!

"Турон" ПФК матбуот хизмати
👍16
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган.

Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон - шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.Шу рамзлардан бири Давлат гербидир.

Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқланган. Шу сабаб, 2 июль – Ўзбекистон фуқаролари учун байрам сифатида қадрли ва унутилмас кунлардан бирига айланган.