PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Тожикистондаги йиғин давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 6-июль санасидан жамоамиз вакиллари Тожикистон Республикасида жойлашган "Баҳористон" сиҳатгоҳида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқдалар. Хориж йиғинига клубимиз бош директори Собир Ҳамидов, жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев, мураббийлар штабидан Вадим Барнич, Вазген Манасян, Азизхон Исомиддиновлар бошчилик қилмоқдалар.

Куннинг икки вақтида ташкил этилаётган машғулотларда асосан жамоа аъзоларининг жисмоний имкониятларини маромида ушлаб туриш, тўп билан ишлаш самарадорлигини оширишга мўлжалланган машқларга эътибор қаратилмоқда.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#хориж #йиғин #тайёргарлик #машғулот #ҳордиқ #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍17👏4
"Турон" футбол клуби барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайит айёми билан қутлайди!

Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилайлик.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!

Хонадонларингизни файзу-барака ва осойишталик тарк этмасин!
👍28🎉5🔥1
Forwarded from Championat.asia
Абдуғани Камолов: "Нефтчи" ёзги трансферларда фаол бўлиши мумкин. Худо хоҳласа "Турон" шу йили Суперлигага қайтади" https://championat.asia/t/jGG7N6Qz

Obuna bo'ling 👉 @championatasia
Подпишитесь 👉 @championatnews
👏11👍2
Хориж йиғини давом этмоқда, таркибда янги футболчилар бор

Хабарингиз бор, айни кунларда Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда. Мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғинда 3 нафар янги футболчилар кўрикдан ўтмоқдалар. Жумладан Сергей Морозов (ҳимоячи, Россия), Денис Островский (ҳимоячи, Украина) ва Арислан Юсупбаев (ярим ҳимоячи, Нукус)лар кўрикдан ўтиш учун жамоамиз йиғинига келиб қўшилишган.

Янги футболчиларнинг ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штаби вакилларига маъқул келса, улар билан шартнома имзоланади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#хориж #йиғин #тайёргарлик #машғулот #кўрик #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍14