Бобур Қосимовнинг узатмасидан сўнг Сиёвуш Хабибуллоев зўр вазиятга чиқиб борганди, бироқ у бу вазиятда узатма беришга қарор қилди. Аммо тўп Хумоюн Муртозаевга гол уриш учун қулай даражада етиб келмади.
👍1
Дониёр Исмоилов қарши ҳужумда яхши вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Аммо учрашув бош ҳаками бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди.
👍2
Вуҳҳҳ!!! Қандай вазиятни қўлдан бой бердик! Сардор Тельяков томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берган тўпга Хумоюн Муртозаев боши билан зарба йўллаганди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
👍1
Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
Про-лига. 15-тур.
"Андижон" - "Турон" 1:0 #Танаффус
Гол: Владимир Бубанья, 32 (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
"Андижон" - "Турон" 1:0 #Танаффус
Гол: Владимир Бубанья, 32 (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
🤩3👍1
Иккинчи бўлим аввалида жамоамиз сафида ўзгаришлар:
Бобурбек Қосимов, Сиёвуш Хабибуллоевлар ўрнига Сардор Абдураимов ва Абдулазизхон Абдурашидовлар ўйинга қўшилишди.
Бобурбек Қосимов, Сиёвуш Хабибуллоевлар ўрнига Сардор Абдураимов ва Абдулазизхон Абдурашидовлар ўйинга қўшилишди.
👍2
Иккинчи бўлим дастлабки дақиқаларида мезбонларда яхши вазият юзага келди. Жарима зарбасидан сўнг юзага келган имкониятдан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
👍2
Ўйин суръати жуда юқори! Майдонда дербига хос ҳақиқий жанг кечмоқда!
👍3
Суҳроб Бердиевга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани боис учрашувда бир оз тўхталиш юзага келди.
👍3
Дониёр Исмоилов қанотдан жарима майдони ичкарисига яхши узатма берганди, бироқ бу вазиятда бош ҳакам тўп майдонни тарк этганини кўрсатмоқда.
🤩5
"Андижон" вакиллари ижросидаги стандарт вазиятлар хавфли тус олаяпти. Бугунги ўйинга танланган услуб ҳам аслида шундай экани кўриниб турибди.
👏3
Эҳҳҳҳ... Хумоюн Муртозаев тўпга бир оз улгурмай қолди! Вазият қаҳрамони андижонликлар посбони. Дарвозабон ўз вақтида чиқиб келиб тўпни узоқлаштиришга эришди.
👏4