PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Биринчи бўлим шарҳи

1-дақиқа. Учрашувга старт берилди! Олға Турон, олға йигитлар!!!

3-дақиқа. Вакилларимиз беллашувнинг дастлабки дақиқаларида тўп назоратига урғу қаратмоқдалар.

7-дақиқа. Абдулазизхон Абдурашидовнинг узатмасига Сергей Морозов улгурмай қолди.

9-дақиқа. Меҳмонлардан ҳужум, Иброҳим Нўмоновнинг зарбасини Низомиддин Зиёвутдинов эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

12-дақиқа. Марлен Чобанов меҳмонлар легионери Сергей Молочкога нисбатан ўйин қоидасини бузди. Никита Павленконинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли, лекин бир оз ноаниқ чиқди.

16-дақиқа. "Машъал" хавфли ҳужум ташкил этди, Сергей Молочконинг деярли бирга-бир вазиятда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

25-дақиқа. Вакилларимиз жарима зарбаси ижро этишди. Бу вазиятда Абдулазизхон Абдурашидовнинг жаримадан йўллаган зарбасини "жонли девор" қайтарди.

28-дақиқа. Вакилларимиздан хавфли ҳужум! Эҳҳҳ... Жасурбек Ўриновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига бир оз аниқлик етишмади.

32-дақиқа. 🥅Вакилларимизда бурчак тўпи. Тўп жарима майдонига етказиб берилди! Вуҳҳҳ!!! Жуда хавфли! Бу вазиятда Жасурбек Ўриновнинг боши билан меҳмонлар дарвозаси томон йўллаган зарбаси бир озгина ноаниқ чиқди!

36-дақиқа. 🥅Яна бир бурчак тўпини амалга оширдик. Вазият хавфли тус олаётганди, бироқ бош ҳакам ҳужумда ўйин қоидаси бузилганлигини кўрсатди.

39-дақиқа. Қарши ҳужумда "Машъал" вакилларида яхши имконият юзага келди, Никита Павленконинг зарбасига аниқлик етишмади.

40-дақиқа. Қандай вазият! Низомиддин Зиёвутдиновнинг узатмасидан сўнг Абдулазизхон Абдулазизов бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба йўллади, бу вазиятда "Машъал" посбони Достонбек Тўхтабоев тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди!

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Вакилларимиз биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ҳужумкорликни янада оширишди.

45+2. Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди.
👍9👏2
Про-лига. 22-тур.

"Турон" - "Машъал" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👏9👍2
Иккинчи бўлим шарҳи.

46-дақиқа. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлимга старт берилди. Жамоамиз сафида Сергей Морозов ўрнига Сардор Тельяков ўйинга қўшилди.

47-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Жамоамиз сардори Сардор Абдураимовнинг жаримадан йўллаган зарбасини меҳмонлар ҳимоячиси қайтаришга эришди.

49-дақиқа. 🟨Сардор Тельяков майдон марказида ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

52-дақиқа. "Машъал" вакиллари жарима зарбаси ижро этишди. Собит Синдаровнинг зарбасини Низомиддин Зиёвутдинов эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

57-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Сардор Абдураимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини "Машъал" посбони қийинчилик билан қайтарди! Қайтган тўпга Абдулазизхон Абдурашидов етиб борди, дарвозабон томонидан йиқитилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда пенальти учун асос етарли даражада эмас деб ҳисоблади.

62-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи. Вуҳҳҳҳ!!! Сардор Абдураимовнинг зарбаси дарвозага кириб кетиши мумкин эди! Бу вазиятда жамоамиз вакиллари Абдураимовнинг узатмага бир озгина улгурмай қолишди. Акс холда ҳисобни очишга яқин келгандик!

64-дақиқа. Яна бир жарима зарбасига эгамиз. Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳҳ... Жасурбек Ўриновнинг бош билан йўллаган зарбасини яна дарвозабон қайтармоқда!

69-дақиқа. 🟨Собит Синдаров бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

70-дақиқа. Сиёвуш Ҳабибуллоев ўрнига Сардор Абдунабиев ўйинга қўшилди.

74-дақиқа. Сардор Абдураимов ўрнига Азизбек Ибрагимов ўйинга қўшилди.

76-дақиқа. Вакилларимизда навбатдаги жарима тўпи. Абдуғани Камолов жарима майдони ичкарисига узатма берганди, бу вазиятда меҳмонлар посбони тўпни эгаллаб олишга эришди.

77-дақиқа. Вуҳҳҳ!!! Азизбек Ибрагимов ўнг қанотдан жарима майдони ичкарисига ёриб кириб зарба йўллаганди, яна "Машъал" посбони тўпни қайтармоқда!

79-дақиқа. Вакилларимиз "Машъал" жарима майдони яқинида "қамал" ташкил этмоқдалар. Кетма-кет ҳужумлар ва дарвоза томон йўлланаётган зарбалар ҳозирча наф келтирмаяпти.

80-дақиқа. Азизбек Ибрагимовда яхши имконият юзага келаётганди, ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди.

84-дақиқа. Вакилларимизда бурчак тўпи. Эҳҳҳҳ... Вазият самарасиз якунланди.

85-дақиқа. Абдуғани Камолов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров ўйинга қўшилди.

86-дақиқа. "Машъал" вакиллари бурчак тўпи ижро этишди, бу вазиятда ҳимоя чизиғимиз вакиллари тўпни ўз жарима майдонларидан узоқлаштиришди.

89-дақиқа. Жарима майдони ичкарисига йўлланган узатмага Хушнудбек Авилов бир оз етмай қолди, акс холда ҳисоб очилиши муқаррар эди.

90-дақиқа. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Вуҳҳҳ! Қаҳрамон Баҳодировнинг қанотдан жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси хавфли чиққанди, яна дарвозабон тўпни эгаллаб олмоқда.

90+3. Хумоюн Муртозаев қанотдан жарима майдони томон узатма берганди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

90+4. Учрашув якунланди, дуранг.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Навбатдаги ўйинларда жамоамизга омад ва ғалабали онлар бўлсин!

Галдаги рақибимиз Андижоннинг "Андижон" клуби бўлади.
👍10🤩4🔥2🙏2
Про-лига. 22-тур.

"Турон" - "Машъал" 0:0
#Тугади

Учрашув якунланди!
🤩18⚡3🙏3👍2👏2🎉1
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga. 22-tur uchrashuvlari bo'lib o'tdi. Bugungi bellashuvdan so‘ng yuqori beshlikda musobaqa jadvali quyidagi ko‘rinishda

📲 https://t.me/ProLigaUZB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏11👍8🎉3👏1
Forwarded from Championat.asia
📽 ВИДЕО. Дилявер Ваниев: "Бахтиёр Ашурматовнинг "Турон"даги фаолиятига муваффақият тилайман" https://championat.asia/t/oItsMmzY

Obuna bo'ling 👉 @championatasia
Подпишитесь 👉 @championatnews
👍3👏3
Forwarded from Championat.asia
📽 ВИДЕО. Бахтиёр Ашурматов: "Турон" раҳбарияти билан мавсум охиригача келишувга эришганмиз" https://championat.asia/t/37jAgd1o

Obuna bo'ling 👉 @championatasia
Подпишитесь 👉 @championatnews
👏9👍2
Forwarded from Proliga
🐺 Pro liga. 23-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari (yuqori beshlik)

📲 https://t.me/proligauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏7🔥2👍1
ТУРОН - МАШЪАЛ

Учрашувдан фотогалерея

#TURON_MEDIA
❤2
ТУРОН - МАШЪАЛ

Учрашувдан фотогалерея

#TURON_MEDIA