👍4⚡1
Ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқаларданоқ фаол ўйин намойиш этмоқдалар.
👍4
Вуҳҳҳ!!! Мезбонлардан жуда хавфли ҳужум! Ёшлар жамоамиз дарвозабони Жавоҳир Мақсудовга тасанно! Посбонимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчининг зарбасини қайтариб қолди!
👏5⚡1👍1
Энди вакилларимиздан ҳужум! Зўр узатма! Миразиз Муҳаммадалиев қанотдан жарима майдони ичкарисига ёриб кирди, зарба йўллади, аммо бир озгина ноаниқ.
👍4🔥3
Вуҳҳҳҳ!!! Мезбонлар бу вазиятда айёрона йўл тутишди, зарба бериш ўрнига тўп жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, посбонимиз ўз ўрнида! Яна Жавоҳир Мақсудов хавфни бартараф этиб ўзини кўрсатмоқда!
👏6❤3👍1
Бу сафар тўғридан-тўғри дарвозамиз томон зарба йўлланганди, Жавоҳир Мақсудов тўпни муштлари билан уриб қайтарди.
👍4🙏1
Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда Умиджон Ўктамалиевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Акс холда Муҳаммаджаъфар Усмонов ва Фаррухжон Қодировларда қулай имконият юзага келиши мумкин эди.
👍6
Тўп жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, Авазжон Муродов боши билан тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
👍2
Ёшлар жамоамиз сардори Жасурбек Хурсанов майдон марказида фаоллик намойиш этмоқда.
👍2
❤5🔥2