PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган ўқув-йиғин машғулотлари доирасида кореялик тенгқурларига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.

🇺🇿 Ўзбекистон U-20 1:1 Корея U-20 🇰🇷

Голлар: Зафар Ҳакимов (автогол) 8 (0:1), Пўлатхўжа Холдорхонов 50 (1:1)

Жамоамиз сафидан мазкур йиғинга жалб этилган ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Иззатилло Пўлатовлар асосий таркибда майдонга тушишди.
👍14
БУГУН КАТТА ФУТБОЛ КУНИ!

🏆Coca Cola суперлига. 25-тур.

⚽️ҚЎҚОН-1912 - БУНЁДКОР

🏟"Ўзбекистон" стадиони, Яйпан шаҳри.

⏰ Соат 16:15 да

Чипталар сотуви "Ўзбекистон" стадиони кассаларида давом этмоқда. Қўшимча маълумотларни +998996314494 алоқа рақами орқали олишингиз мумкин.
👍20
Про-лига. 26-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари.

Жамоамиз ушбу турда дам олади.
👏26👍13🔥6
Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонларида 2009 йилда туғилган ёш ўсмир футболчилар ўртасида "Дўстлик" кубоги мусобақаси ташкил этилди. Футбол мусобақасида "Турон" ёшлар жамоаси ҳам иштирок этди. Гуруҳ босқичида "Нефтчи”,  “Тошлоқ-1”ва Сирдарё вилояти жамоаларини мағлуб этган ўсмирларимиз чорак финалда "Тошлоқ-2" жамоасини 6:0,  ярим финалда "Қува" жамоасини 2:1 ҳисобида ютиб финал йўлланмасига эга чиқдилар. Финал учрашувида "Нефтчи" жамоасига имкониятни бой берган ёшларимиз мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритдилар.
Бугун клубимиз қароргоҳида ёш футболчилар билан учрашув ташкил қилинди ва уларга эсдалик учун махсус совғалар билан топширилди.
🎉11👍10
Про-лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.

Клубимиз матбуот хизмати асосий таркиб жамоамиз машғулотларидан фотолавҳаларни тасвирга туширди.

#TURON_MEDIA
👍31🙏6👏1