PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ҳаммаси учун раҳмат, йигитлар!

Хабарингиз бор, жорий мавсум якунларига кўра, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган асосий таркиб жамоамиз вакиллари 19-декабрь кунидан бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қўл остида қишки ўқув-йиғин машғулотларига киришишди.

Янги мавсум олдидан шартномаси якунига етган бир қатор футболчиларга рухсат берилди. Жумладан, Дониёр Исмоилов, Акмал Турсунбоевлар клубимиз билан дўстона хайрлашишди. Шунингдек, ортда қолган мавсум давомида жамоамиз таркибида ижара асосида тўп сурган Сардор Тельяков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов ва Сардор Абдунабиевлар ҳам шартнома муддати якунига етгани боис ўз клубларига қайтишди.

"Турон" футбол клуби юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирган холда келгусида омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #жамоа #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍24🔥1🤩1
Ёшлар жамоалари мураббийлари билан учрашув ташкил этилди

Бугун клубимиз қароргоҳидаги анжуманлар залида ёшлар жамоаларимиз мураббийлари билан академия директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев ва бош мураббий Бахтиёр Ашурматовлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда футбол клуби ривожланишидаги ҳар бир босқич юзасидан алоҳида муҳокамалар ташкил этилди ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #мақсад #вазифа #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13❤2
Асосий таркиб жамоамиз машғулотлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, клубимиз мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режасига кўра, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 19-декабрь кунидан Яйпан шаҳридаги клубимиз қароргоҳида қишки ўқув-йиғин машғулотларига киришишди. Куннинг икки қисмида ташкил этилаётган машғулотларда футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини тиклаш ва маромида ушлаб туриш машқларига эътибор қаратилмоқда.

Эътиборингизга фитнес залида ташкил этилган бугунги машғулотлардан олинган фотолавҳалар тақдим этилмоқда.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍26❤3🔥3🎉3